Magnetron
Магнетрон [магнит ва (элек) трон] — ўта юқори частотали электромагнит тебранишларни генерациялайдиган электровакуум асбоб; электронлар доимий магнит ва электр майдони билан ўзаро таъсирлашганда содир бўлади. Кўп резонаторли оддий М.нинг асосий қисмлари электронлар чиқарадиган катод ва электрик ҳажмий резонаторлап бўлган аноддан иборат. М.нинг тебраниш системасида 8 дан 40 тагача резонатор бўлиб, улар анод тешиги атрофида симметрик жойлашган. Ҳар қайяси резонатор катод жойлашган марказий тешик билан тирқиш орқали боғланган. Резонаторлар ҳалқасимон тебраниш системасини ҳосил қилади. Бир ёки бир неча резонаторни силжитиб, частота ўзгартирилади. Резонатор ҳосил қилган ўта юқори частотали электр майдони билан тормозланган электронлар майдонга энергия бериб, ўта юкрри частотали электромагнит тебранишларни кучайтиради. М.нинг иш диапазони 0,5 дан 100 Гс гача, ф.и.к. 0,8 гача. Иш тарзига кўра, М. узлуксиз ва узлукли хилларга бўлинади. Узлуксиз М.ларнинг қуввати бир неча Вт дан ўнларча кВт гача, узлукли М.ларники 10 Вт дан 5 МВт гача. М. радиолакацион стяларда, рўзғорда ишлатиладиган печлар ва бошқаларда фойдаланилади (яна қаранг Электрон лампа, Электровакуум асбоблар).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |