Магнит-электр асбоб ёки магнитоэлектрик ўлчаш асбоби — ўзгармас электр токи ва кучланишини ўлчаш учун мўлжалланган ўлчаш асбоби. Иши доимий магнитнинг магнит майдонлари билан ғалтакда оқаётган электр токининг ўзаро таъсирлашувига асосланган. Қўзғалмас магнит ва темир ўзак орасида айланадиган ғалтакли (рамкали) Магнит-электр асбоб а. Кенг тарқалган. Бу асбобда ғалтак (рамка) ни мил билан бирга айлантирадиган куч ток кучига тенг. Қўзғалмас магнитли ва қўзғалувчан магнитли Магнит-электр асбоб а.лар ҳам бор. М.-э. а.лар ташқи магнит майдонлар ва температура ўзгаришларини деярли сезмайди, шунинг учун аниқ ўлчайди. Тўғрилагичлар (ўзгармас токни ўзгарувчан токка айлантирувчи асбоблар) билан бирга Магнит-электр асбоблар ўзгарувчан ток занжирларида ишлатилади, ўлчаш ўзгартиргичлари билан бирга эса температура, босим ва бошқаларни ўлчаш мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил