Magnit dielektriklar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Магнит диэлектриклар (магнит ва диэлектриклар) — магнит киритувчанлиги ва электр қаршилиги юқори бўлган, уюрма токлар кам йўқоладиган материаллар; магнит материалларнинг бир тури. Бир-биридан электр жиҳатдан изолясия килинган ферромагнетик зарралардан иборат бўлиб, улар диэлектриклар билан ягона массага туташтирилган. Магнит жиҳатдан юмшоқ Магнит диэлектриклар ферромагнит қотишмалар (мас, никелли темир) нинг карбонил темирнинг кукунларига, магнит жиҳатдан юмшоқ ферритларга суюқ шиша, резина ва бошқа моддалар кушиб олинади. Бундай Магнит диэлектриклардан индуктив ғалтак, юқори частотали трансформаторларнинг ўзаклари тайёрланади. Магнит жиҳатдан қаттиқ Магнит диэлектриклар таркибида никел-алюминий пўлатлар, барий ёки стронсий ферритлари, темир-кобалтли қотишмаларнинг кукунларига турли диэлектриклар қўшиб олинади. Улар кичик магнитлар, магнитли ёзиб олиш учун ленталар ва бошқа ишлаб чиқаришда қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |