Magnit materiallar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Магнит материаллар - кучсиз магнит майдонларда магнитланадиган ва бу майдонларнинг қийматини жиддий ўзгартирадиган материаллар. Табиий магнитланган минерал — магнетит (магнит темиртош) қадимдан маълум бўлган. Хитойда 2 минг йиллар илгариёқ ундан магнит компасининг мили (стрелкаси) ясалган. Магнетит — кучсиз магнетик. ХИХ асрда Х. К. Эрстед, М. Фарадей, Э. Х. Лени, электр магнетизм қонунларини очишди, Б. С. Якоби ўзгармас ток машиналарини, П. Н. Яблочков ўзгарувчан ток генератори ва трансформаторини яратишди, М. О. Доливо-Добровол-ский уч фазали токни кашф этди. Шундан сўнг анча кучли магнетик — темир амадда Магнит материаллар сифатида ишлатила бошлади. 1990-йилдан телектротехникада темир силицийли пўлат, алоқа техникасида темирникелли қотишмалар кенг тарқалди. Ферромагнетизм назариясининг тараққиёти янгидан-янги Магнит материаллар ишлаб чиқаришни анча тезлаштирди. [[ХХ аср|ХХ аср ўрталари]]да оксид Магнит материаллар — ферритлар пайдо бўлди. Магнитланиш ва қайта магнитланиш хоссаларига қараб Магнит материаллар ферромаг-нетиклар, ферритлар, магнит жиҳатдан юмшоқ ва магнит жиҳатдан қаттиқ материалларга бўлинади. Магнит жиҳатдан юмшоқ матери алларнинг бошланғич ва максимал магнит киритувчанлиги юқори; тўйиниш магнит ин-дуксияси — 0,2 — 2,4 Т, коэрситив кучи — 0,5 — 10 А/м, солиштирма электр қаршилиги 10~7 — 10~8 Ом-м. Буларга молибден билан легирланган темир, темирникелли қотишмалар, ванадий қўшилмали темир-кобалтли қотишмалар, темирникел-кобалтли қотишмалар, марганецрухли, никелрухли ферритлар, электротехника пўлати, шунингдек, магнит диэлектриклар, магнитостриксион материаллар ва бошқа киради. Улардан магнит ўтказгичлар, дросселлар, электромагнит реле, трансформатор ўзаклари, ферритлардан магнит антенналар ва бошқа тайёрланади. Магнит жиҳатдан қаттиқ материал л арнинг коэрситив кучи (5-ЙУ3 — 1 ■ 105 А/м), қолдиқ магнит индуксияси (0,2—1,2 Т) ва магнит энергияси (103—105 Т А/м)нинг катталиги билан фарқ қилади. Буларга магнитли пўлат, темир-кобалтмолибденволфрам, темирникел-алюминийкобалт асосидаги қотишмалар, платина-кобалт, бериллийли, стронсийли ва кобалтли ферритлар, магнит жиҳатдан қаттиқ диэлектриклар киради. Магнит жиҳатдан қаттиқ материаллардан, асосан, ўлчаш асбобларида, микродвигател ва гистерезис электр двигателларда, соат механизмларида ишлатиладиган доимий магнит тайёрланади.
Электротехника пўлатига олтингурурт билан легирланган темир асосидаги кртишмалар киради. Таркибида 0,1—0,3% марганец ҳам бўлади. Булардан электр токи генераторлари, трансформаторлар, электр двигателлар ва бошқа ишлаб чиқарилади. Махсус Магнит материалларга термомагнит қотишмалар ва магнитостриксион материаллар киради. Термомагнит қотишмалар температура таъсирида асбобларнинг магнит тизимларида магнит оқимлари ўзгаришларини сездирмаслик учун ишлатилади. Магнитостриксион материаллар ёрдамида электромагнит энергия механик энергияга айлантирилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |