Магнит сёмка — фойдали қазилмаларни қидириш ва разведка қилиш, геологик ҳариталаштиришда геомагнит майдон элементлари ўлчамларининг мажмуи. Ўлчашда магнитометрлар ва магнит градиентометрлардан фойдаланилади. Магнит съёмканинг ер юзасида, ердан юқорида, сув остида, шунингдек, шахта ва бурғи қудуқларида ўлчаш хиллари мавжуд. Геомагнит майдонларининг глобал қонуниятларини ўрганишда қайд қилиш пунктларининг оралиғи юзларча км ни, геологик ҳариталаштириш, тектоник раёнлаштириш, конларни қидиришда эса бир неча м дан бир неча км гача бўлади. Ер юзасида олиб борилган Магнит съёмка 1:10 000 масштабда ва ундан йирикроқ, майда масштабдаги съёмка эса ҳаводан туриб бажарилади. Съёмка тўри магнит аномалиясининг кутилаётган ўлчамлари билан белгиланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил