Магнитмас материаллар, номагнит материаллар — магнит хоссалари паст (магнит киритувчанлиги с<1,5) бўлган диамагнит ва парамагнит материаллар. Бронза, латун (жез) ва бошқа рангдор қотишмалар, магнитланмайдиган пўлат ва чўян, баъзи полимерлар Магнитмас материаллар ҳисобланади. Аустенит тузилишли пўлат ва аустенит билан графит тузилишли чўян амалда кўп ишлатилади. Аустенит тузилиш ҳосил қилиш учун улар Ни (никел) ва Мп (марганец) билан легирланади (к,. Легирлаш). Магнитмас материаллардан пружиналар, компас қутилари, сув ости кемаси асбоблари, перископ деталлари, термобиметаллар, ток тарқатиш шчитлари ва бошқа магнитланмайдиган нарсалар тайёрланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил