Magniy xlorat
Магний хлорат [Мг (C1О3)26Ҳ2О] — сиртдан таъсир этувчи дефолиант, десикант. Сувда эрувчан 60% ли кукун. Ранги оқиш кулранг ёки қўнғир. Ғўза, соя, дуккакли ва бошқа экинларнинг ҳосилини йиғишдан аввал баргини тўкишда (қаранг Дефолиация) ва тупини қуритишда (қаранг Десикация) кўлланилади. Кўпгина ғўза тупларида 1—4 кўсак очилгандан сўнг дефолиация ўтказилади. Препарат нинг сарф нормаси: 8–20 кг/га, иш суюклиги трактор пуркагичлари қўлланилганда 200 л/га. Десикацияда препаратнинг сарф меъёри: 25–35 кг/га; иш суюклиги дефолиацияда олинган сарф меъёрига тенг. Магний хлорат Фарғона „Азот“ ишлаб чиқариш бирлашмасида 1965-йилдан ишлаб чиқарилади. Заҳари кам. Сичқонлар учун ЎД50 5300 мг/кг.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |