Магяраблар (венг.: магярабок) — Миср ва Судан чегарасида жойлашган Нубияда яшаб келувчи қабила. Тахмин қилинишича, улар ХВИасрда Усмонли халифалиги қўшинлари таркибида чегара хизматини бажариш учун Нубияга келган ва маҳаллий қабилалар билан аралашиб кетган венгрларнинг (мажорлар) авлодларидир. Статистикага кўра, магяраблар сони 10-12 минг (шарқшунос Истван Фодор томонидан ҳисобланган)дан 60 минг (Мағараб жамияти матбуот котиби Муҳаммад Ҳасан Усмон) кишигача баҳоланади.[1]

Келиб чиқиши

Тахминларга кўра, 1517-йили Усмонли халифалининг султон Салим И Исломни қабул қилган венгерлар ҳарбий хизматга олиб, Нубия чегарасини қўриқлаш учун юбориши натижасида Мисрга келиб қолишади. Магярабларнинг ривоятларида айтилишича, улар будалик қандайдир ҳарбий қўмондон Иброҳим ал-Магёр авлоди бўлиб, у маҳаллий нубиялик аёлдан Али исмли ўғилли бўлган; ўз навбатида Алининг беш ўғли бўлган ва айнан улар барча Мағяраб жамоасининг асосчиларига айланганлар. Магяраблар ХХ асрнинг 20-йилларида саёҳатчи Ласло Алмаси томонидан „қайта кашф этилган“. 1992-йилда улар венгерларнинг Бутунжаҳон кенгашига қабул қилинган.[2] Бугунги кун магяраблари венгер тилини унутишган, аммо ўз тилларининг айрим хусусиятларини сақлаб қолишган.

Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида 400 га яқин магяраб яшайди. Магяраблардан фарқ қиладиган, лекин келиб чиқиши Венгриядан бўлган (албатта, Африкада пайдо бўлишини Мария Тереза даври билан боғлайдиган) бошқа бир жамоа Асвонда яшайди.

Манбалар

  1. ↑ Ҳеринг Жóзсеф: Магярок а Нíлус ментéн (Wайбаcк Мачине сайтида 2005-02-13 санасида архивланган), бесзéлгетéс Фодор Иствáннал éс Колтай Эрикáвал. Магяр Демократа, 4. éвфолям 28-29. сзáм, 1997. жúлиус 17.
  2. ↑ Магяр тöрзс éл Африка сзíвéбен (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-07-09 санасида архивланган), Бликк, 2006. мáжус 26.

Ҳаволалар