„Маҳалла ифтихори“ кўкрак нишони — жамиятимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда ма’навий муҳит барқарорлигини та’минлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кенг қамровли профилактика тадбирлари ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакилларини тақдирлаш мақсадида та'сис этилган[1][2][3].

„Маҳалла ифтихори“ кўкрак нишони
Тури кўкрак нишони
Тақдирлаш асоси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда ма’навий муҳит барқарорлигини та’минлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари тақдирланадилар.
Мамлакат Oʻzbekiston Ўзбекистон
Ҳолати топширилади
Таъсис этилган санаси 2017-йил 13-июл.

Тавсифи

  • „Маҳалла ифтихори“ кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади. Кўкрак нишонининг олд томони юқори қисмида Ўзбекистон Республикасининг харитаси, унинг остида маҳалланинг рамзий дарвозасини ифодаловчи арка тасвири кўтарилаётган қуёш нурлари фонида акс эттирилган.
  • Кўкрак нишонининг айланаси бўйлаб зарҳал ҳошия билан ўралган кўк рангдаги эмал доира ичида „МАҲАЛЛА ИФТИХОРИ“ сўзлари ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2,3 миллиметр, ёзувлар зарҳалланган. Унинг пастки қисми марказида иккита саккиз қиррали юлдуз оралиғида фахр-ифтихор ва шараф ма’ноларини ифода этувчи дафна япроқлари тасвирланган.
  • Кўкрак нишонининг орқа томони марказида беш қаторда ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр бўлган „МАҲАЛЛА“, „ТИЗИМИ РИВОЖИГА“, „ҚЎСҲГАН“, „МУНОСИБ ҲИССАСИ“, „УCҲУН“ сўзлари ёзилган. Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир.
  • Кўкрак нишонининг олд ва орқа томонларининг четлари қабариқ доира билан ўралган. Кўкрак нишони илгакчалар ва ҳалқача ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг эни — 26 миллиметр, бўйи — 17 миллиметрдан иборат. Қадағич эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган бўлиб, лентанинг ўртасидан эни 8 миллиметрли оқ рангли йўл, икки четидан эса ҳар бирининг эни 7 миллиметр бўлган яшил рангли йўл ўтган. Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

Манбалар

Ҳаволалар