Маҳаллада дув-дув гап
„Маҳаллада дув-дув гап“ (русча: Об этом говорит вся махалля) — 1960-йил яратилган оқ-қора кинотасмага олинган ўзбек кинокомедия. Филмга Шуҳрат Аббосов ва Юрий Степчук режиссорлик қилган.[3] „Маҳаллада дув-дув гап“ энг сара ўзбек филмларидан бири,[4][5] СССР халқ артисти Аббосов эса ўзбек киносининг асосчиларидан бири ҳисобланади.[6][7]
| Маҳаллада дув-дув гап | |
|---|---|
|
Файл:Маҳаллада дув-дув гап.жпг Филмдан скриншот (рус тилида) | |
| Режиссёр(лар) | Шуҳрат Аббосов, иккинчи режиссёр Юрий Степчук[1][2] |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
О. Разамзонов ва Б. Рест; Абдулла Қаҳҳор ўзбекчага ўгирган |
| Ролларда |
|
| Бастакор(лар) | Манас Левиев |
| Монтажёр(лар) | И. Гордон |
| Студия | Ўзбекфилм |
| Давомийлик | 80 минут |
| Мамлакатлар | Ўзбек ССР, СССР |
| Тиллар | Ўзбек, рус |
Сюжети
Филмда Тошкент шаҳрининг эски қисмидаги маҳаллалардан биридаги замонавий турар-жой бинолари қандай қурилаётгани ҳақида ҳикоя қилинади. Филм қаҳрамонлари қурувчиларнинг оилалари: қизи Сайёра билан ишлаётган ғишт терувчи, ўғли Азимжон Москвада ўқишини тугатаётган Меҳрихон ая ҳамда омборхона мудири Арслон ва унинг кранчи ўғли Умаржон ҳақида ҳикоя қилади.
Ўқишни тамомлаб, Сайёра яқинларидан яширинча заводга киради. Қўшнилар унинг тақдирига аралашишга ҳаракат қил. Меҳрихон ўз ўғли Азимжонга, Ойпошша эса ўз ўғли Умаржонга олиб бермоқчи. Азимжон аллақачон Москвада уйлангани, Арслоннинг ўғли Умар эса у билан қурилишда бирга ишлайдиган Умидани севиб қолгани ма’лум бўалди. Ёшлар Умарга ота-онасининг қаршилигини енгиб, Умида билан турмуш қуришига ёрдам беради. Бахтли оилалар маҳалладан янги қурилган уйга кўчиб ўтади.
Ролларда
| Актёр | Рол |
|---|---|
| Холида Исхакова | консерва заводи ишчиси ва консерватория талабаси Сайёра |
| Роза Ризамуҳамедова | консерва заводи ишчиси Умида |
| Раиса Мадраҳимова | архитектор Азиза |
| Ҳамза Умаров | қурилиш кранчиси Умаржон |
| Тўлқин Тожиев | қурилиш устаси Маҳмуд |
| Азим Алиев | инженер Азимжон |
| Лутфи Саримсоқова | Азимжоннинг онаси Меҳринисо |
| Марям Ёқубова | Умарнинг онаси Ойпошша |
| Икрома Болтаева | Сайёранинг онаси Халима |
| Раззоқ Ҳамроев | Сайёранинг отаси уста Шариф |
| Раҳим Пирмуҳамедов | Умарнинг отаси Арслон |
| Саъдихон Табибуллаев | фолбин |
Ссенарий
Филм учун ссенарий бошида рус тилида ёзилган. Аммо Шуҳрат Аббосов филмни ўзбек тилида олишни истаган. Тасвирга олиш бошланишидан бир кун аввал Аббосов машҳур ўзбек ёзувчиси Абдулла Қаҳҳордан ссенарийни ўзбек тилига таржима қилиб беришини илтимос қилган. Абдулла Қаҳҳор ўша пайтда шифохонада даволанаётган бўлган. У ссенарийни шифохона қаршисидаги ўтирғичда ўтириб икки соатда таржима қилган. Абдулла Қаҳҳор филмнинг охирида таржимон сифатида айтиб ўтилган.[8]
Манбалар
- ↑ „“Маҳаллада дув-дув гап”: Режиссор Шуҳрат Аббосов 86 ёшга тўлди“. www.дарё.уз. Қаралди: 31-октабр 2025-йил.
- ↑ „Аббосов Шуҳрат Салихович. Таржимаи ҳол“. www.арбоблар.уз. Қаралди: 31-октабр 2025-йил.
- ↑ „Тҳе Wҳоле Маҳалла ис Талкинг абоут Ит“ (русча). Кинопоиск. Қаралди: 24-феврал 2012-йил.
- ↑ „Wе Шоулд Cреате Чараcтерс Басед он Оур Натионал Традитионс“ (ўзбекча) (19-январ 2011-йил). Қаралди: 24-феврал 2012-йил.
- ↑ Ҳамроев, Жасур „Тҳе Бенефиcиал Wорк оф Cинема.уз“ (ўзбекча). Шов-Шув (17-январ 2012-йил). 30-апрел 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-феврал 2012-йил.
- ↑ Искандар, Абдулла. „Шуҳрат Аббосов ис 80“ (ўзбекча) (27-январ 2011-йил). Қаралди: 24-феврал 2012-йил.
- ↑ „ББC'с Гуэст - Шуҳрат Аббосов“ (ўзбекча) (11-май 2009-йил). Қаралди: 24-феврал 2012-йил.
- ↑ ҳттпс://www.кино-театр.ру/кино/мовиэ/сов/4594/титр/
Ҳаволалар
| Филмга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |