Маҳаллат ул-Кубро, Ал-Маҳаллат ул-Кубро — Мисрнинг шим. қисмидаги шаҳар. Ғарбия муҳофазасида, Нил дарёси делтасида. Аҳолиси 400 минг киши (1990-йиллар охири). Транспорт йўллари тугуни. Озиқ-овқат (шоли оқлаш) саноати корхоналари бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил