Mahallot masjidi
Маҳаллот масжиди — Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Маҳаллот МФЙда жойлашган меъморий ёдгорлик. Масжид Ўзбекистон Республикаси Президентининг „Моддий маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ 2018-йил 19-декабрдаги ПҚ-4068-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон моддий ва маданий меросининг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган — давлат муҳофазасига олинган[1].
| Маҳаллот масжиди | |
|---|---|
| Умумий маълумот | |
| Мақоми | давлат муҳофазасида |
| Тури | Масжид |
| Жойлашуви | Маҳаллот МФЙ |
| Шаҳар | Қарши |
| Мамлакат |
|
| Қурилиши тугаган | 1911-йил |
Маҳаллот масжиди 1911-йилда бунёд этилган. Ҳозирги кунда масжид Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Маҳаллот маҳалласида жойлашган. Ҳозирги кунда Маҳаллот масжиди имом хатиби Эгамберди Сатторов ҳисобланади[2].
Тарихи
Хасан хожи Исмоил ўғли ёзиб қолдирган маълумотнома Маҳаллот масжиди тарихи батафсил ёротоб берилган. Маълумотномада келтирилишича, Маҳаллот масжиди 1911-йилларда Миракхон ташаббуси билан пахсадан қурилади. Кейинчалик Жоме масжиди мақомини олади. Инқилоб даврида қаровсизликдан хароба холига келиб қолган. Дастлаб, Хасан хожининг аждоди Аминхон бобо бошчилигида ва 1972-йилда маҳалла фидоийлари саъйи ҳаракати билан қайта таъмирланади. Ҳозирги кунда ҳам фаолияти давом этмоқда. Маҳаллот масжидининг ҳозирги ҳолати яхши сақланган.
Меъморчилиги
Масжидга айвондан эшиклар орқали ичкарига кирилган. Бинонинг асосий ўрта қисмида ўймакор устунлар шифт ёғочларини кўтариб туради. Масжиднинг ташқи қисми айвон услубида қурилган, айвони ёғоч устун билан кўтарилган. Эшик ва устунлари ўйма нақш билан безалган. Масжид томининг шифтлари майда ёғочлар билан гўзал усулда ёпилган ва турли буёқлар билан нақшланган. Унинг умумий кўриниши жуда яхши таассурот қолдиради. Масжид ёғоч устунларига маҳорат билан гул тасвирлари, турли хил шакллари ўйилган. Бундай анъанавийликни Бухоро меъморчилигида ҳам кўриш мумкин.
Манбалар
| Викиомборда „Маҳаллот масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |