Maharashtra
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Маҳараштра — Ҳиндистондаги штат. Ҳиндистон ярим оролнинг шим.-ғарбий қисмида. Майдони 308 минг км². Аҳолиси 97 млн. киши (2001), аксари маратхдар. Аҳолисининг 80% ҳинду динига эътиқод қилади. Маъмурий маркази — Мумбай (Бомбай) шаҳри Маҳараштранинг ер юзаси тоғлик, соҳили камбар пасттекислик. Иқлими муссонли, соҳилида иссиқ ва сернам, ички раёнларида қуруқ иқлим. Декан ясситоғлигида унумдор қоратупроқяар учрайди. Маҳараштрада фойдали қазилмалардан марганец, темир рудалари, хромит, оҳактош ва кўмир қазиб олинади. Штатнинг жан.-ғарбида боксит конлари бор.
Маҳараштра тўғрисидаги дастлабки маълумотлар милод бошларига оид. Маҳараштра ҳудуди қадимда Чалуклар, Баҳманийлар, Аҳмаднагар ва бошқа майда давлатлар таркибвда бўлган. ХВИИ асрнинг 60—70-йилларида маратхлар давлати тузилган. ХВИИИ асрда у майда ҳокимликларга бўлиниб кетган. ХИХ аср бошида бу ҳокимликларни ОстИндия компанияси босиб олган. 1950-йилгача М.нинг кўп қисми Бомбай вилояти, 1950-йилдан Бомбай штати таркибида бўлган. 1960-йилда Маҳараштра алоҳида штат қилиб ажратилган.
Маҳараштра — Ҳиндистоннинг энг ривожланган штатларидан. Аҳолисининг 61% қишлоқ хўжалигида банд. Штат пахта (Ҳиндистонда етиштириладиган пахта ҳосилининг 1/5 қисми) ва ер ёнғоқ ҳосили олишда мамлакатда 1-ўринда. Экин майдонининг кўп қисмига жовар, буғдой, шоли ва бошқа донли экинлар экилади. Шакарқамиш экиш кенгаймоқда. Ишланадиган ерларнинг 8% суғорилади. Штат ғарбидаги 1,5 млн. га ерда боғдорчилик (банан, манго, папайи, кеш ёнғоғи ва бошқа етиштиришга ихтисослашган) қилинади.
Маҳараштрада мамлакат ишлаб берувчи саноат маҳсулотининг 1/4 қисми ишлаб чиқарилади. Штат даромадининг 25% саноатдан келади. Саноатининг етакчи тармоғи — ип газлама саноати (мамлакатда ишлаб чиқарилаётган калава ипнинг 25%, газламанинг 33%). Тўқимачилик саноатининг энг йирик маркази — Мумбай шаҳри Шунингдек, шойи тўқиш (сунъий тола ишлаб чиқариш бўйича мамлакатда 1-ўринда), озиқ-овқат (шакарқанд, ёғмой, ун тортиш ва бошқалар), тамаки ва қоғоз саноатлари ҳам ривожланган. Машинасозлик (станоксозлик, электр машинасозлиги, автомобилсозлик), кимё (бўёқлар, сунъий тола, доридармон ва бошқалар) ва нефт кимёси саноати корхоналари бор. Янги саноат тармоқлари, асосан, Мумбай — Тхана — Пуна саноат зонасида тўпланган. Нагпур, Шалапур каби саноат марказлари ҳам мавжуд.
Мумбай порти орқали Ҳиндистон импортининг 1/2 қисми ўтади. Штатда яна 48 порт ишлаб турибди. 24 аэропорт бор. Транспорт йўли узунлиги 5396 км. Штат электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 1-ўринда, Тарапурда Ҳиндистонда биринчи атом электр стансияси қурилган. Штатда 13 олий ўқув муассасаси бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |