Mahayana
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Маҳаяна (санскритча — катта ара-ва, нажот топишнинг кенг йўли) — буддизмтт 2 асосий оқим (хинаяна билан бирга)дан бири. Милоднинг бошларида кенг тарқалган. М. руҳий камолот аҳсига риоя этувчи, худога илти-жо қилувчи, роҳибларга инъомлар бериб ёрдам қилувчи ҳар қандай диндор нажот топиши мумкин, деб ҳисоблайди. М. таълимотига кўра, дунё — бир рўё, фақат нирвана реалдир. М.да жаннат ҳақидаги таълимот муайян ўрин эгаллайди. М.га кўра, жаннат бир нечта, улар М. адабиётида ва ламалар ваъ-зларида мукаммал ва жозиоали қилиб таърифланади, икона ва катта ҳажмли кўргазма макетларда тасвирланади. М.да Будда донишманд-устоздан типик худога айланган. М. Ҳиндистондан ташқаридаги кейинги буддизмнинг, жумладан, ламаизмнинг бир неча мактаблари ва йўналишлари учун асос бўлиб хизмат қилди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |