Mahdiylar
Маҳдийлар (1159 - 1173) — Яманда ҳукмронлик қилган сулола. Пойтахти - Забид (Яман). Маҳдийлар давлати Нажоҳийлар давлати ўрнида ташкил топган.
Тарихи
Сулола асосчиси — Тиҳомада даватчилик қилган Али ибн Маҳдий Руайний Химёрий (1137-1159). 1150-йили унинг тарафдорлари кучсизланиб қолган нажоҳийларнинг мулкларини эгаллай бошлашди, натижада деярли бутун мамлакат қўлга киритилди. Али ибн Маҳдийнинг ворислари Маҳдийлар давлати ҳудудини мунтазам кенгайтириб боришди ҳамда ўз давлатларига Тиҳомадан Жанад ва Таиз шаҳарларигача бўлган Ғарбий Яманни қўшиб олишди. Жанубга юриш чоғида зураййийлар ва ҳамдонийлар билан тўқнашишди. Орадан кўп ўтмай Яманга Салоҳиддин Айюбийнинг укаси Шамсиддин Туроншоҳ бошлиқ Миср қўшини кирди ва 1174-йили Забидни олди[1].
Ҳукмдорлар рўйхати
| Т/р | Ҳукмдорлар | Ҳукмронлик йиллари |
|---|---|---|
| 1 | Али ибн Маҳдий | 1137-1159 |
| 2 | Махдий ибн Али ва Абдуннабий ибн Али | 1159-1163 |
| 3 | Абдуннабий ибн Али | 1159-1163 |
==
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Воҳидов Ш., Қодиров А. Шарқнинг машҳур сулолари.Тошкент: Академнашр, 2013. 208-209-бетлар