Mahdiylik
Маҳдийлик — замона охир бўлганда имом Маҳдий ерга қайтиб келади ва адолатли тузум ўрнатиши ҳақидаги диний таълимот. Бу таълимот дастлаб шиалар ўртасида келиб чиққан, кейинчалик суннийлар орасида ҳам қисман тарқалган. Ислом мамлакатларида маҳдийлик ғояларидан айрим давлатга қарши ҳаракатларнинг раҳнамолари ҳам фойдаланган. Масалан, Эронда бобийлар қўзғолонининг бошлиғи Али Муҳаммад (қаранг Боб) ва 1881-йилда Суданда деҳқонлар ва кўчманчиларнинг исёнига раҳбарлик қилган Муҳаммад ибн Аҳмад (1848-1885) ва бошқалар ўзларини ал-Маҳдий деб эълон қилган[1][2].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Ислом энсиклопедияси. Зуҳриддин Ҳусниддинов таҳрири остида: . Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2003 — 313-бет. ИСБН 5-89890-078-0.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |