Зиёсферада исми Маҳкам ва фамилияси Камолов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Маҳкам Камолович Камолов (1925-йил 25-декабр — 2020-йил 21-феврал, Тошкент, Ўзбекистон) — совет партия ва давлат арбоби. Ўзбекистон Компартияси Наманган вилоят қўмитасининг биринчи котиби (1976—1984-йилларда), Ўзбекистон ССР мева-сабзавот хўжалиги вазири (1989—1991-йилларда).

Маҳкам Камолов
 Ўзбекистон Компартияси Наманган вилоят қўмитасининг биринчи котиби-
Мансаб даври
1976 – 1984-йиллар
Ҳукумат бошлиғи Мираҳат Мирхожиевич Мирқосимов
Аввалгиси Мирзаолим Ибрагимович Ибрагимов
Кейингиси Назир Ражабович Ражабов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 25-декабр 1925-йил
Вафоти 21-феврал 2020-йил (94 ёш)
Тошкент, Ўзбекистон
Сиёсий партияси КПСС
Мукофотлари

Биографияси

Камолов Маҳкам Камолович 1925-йил 25-декабрда туғилган. 1948-йилдан ВКП (б)  (Совет Иттифоқи Коммунистик партияси) аъзоси ҳисобланган.

Маҳкам Камолович меҳнат фаолиятини тикувчилик фабрикасида механик сифатида бошлаган. Улуғ Ватан уруши қатнашчиси.

Партия етакчиси Камолов ўзининг кўп йиллик фаолияти давомида Ўзбекистон Комсомоли Марказий Комитети инструктори, Ўзбекистон Комсомоли Тошкент вилоят комитети котиби, округ ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон Компартияси Калинин вилоят комитетининг биринчи котиби, Ўзбекистон Комсомоли Комитетининг котиби вазифаларида меҳнат қилган. Шунингдек,  Ўзбекистон Компартияси Калинин вилоят қўмитаси биринчи котиби, Ўзбекистон Компартияси Наманган вилоят қўмитаси котиби лавозимларида ҳам ишлаган.

1976—1984-йилларда — Ўзбекистон Компартияси Наманган вилоят қўмитаси биринчи котиби;

1989—1991-йилларда — Ўзбекистон ССР мева-сабзавот хўжалиги вазири бўлган.

СССР Олий Кенгашининг 10-чақириқ депутати этиб сайланган.

Мукофотлари ва унвонлари

Камолов И даражали Ватан уруши ҳамда Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган.

Манбалар

  • СССР Олий Кенгашининг депутатлари, 10-жилд. — "СССР меҳнаткаш халқ депутатлари Советларининг „Известия“ нашриёти. — 1980. — б. 191.
  • Камолов
  • ГА РФ Р7523 105 152 "СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1971-йил 26-августдан 27-августгача қабул қилинган қарорлари ва уларга материаллар / 14-сонли баённомага / Но 2075-ВИИИ дан 2078-ВИИИ гача. . 7-жилд