Mahkam Mahametov
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Маҳкам Маҳаметов (1935.20.5, ҳозирги Жанубий Қозоғистон вилояти Сайрам тумани) — режиссор, Ўзбекистон санъат арбоби (1999). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1957). 1957—78 йиллар ёрдамчи режиссор, режиссор, бош режиссор, 1978—82 йиллар Сирдарё театрида, 1982—85 йиллар Ёш томошабинлар театрида, 1985—98 йиллар Ўзбекистон телерадиокомпаниясида бош режиссор, 1998—2000-йиллар ва 2000-йилдан шарт-нома асосида режиссор М. режиссор сифатида биринчилардан бўлиб телевизион спектакл, телевизион бадиий филмни суратга олган (1961). Шунингдек, "Ўқитувчи" (П. Турсун), "Давр менинг тақдиримда" (А. Мухтор), "Ажал шамшири" (Н. Ҳикматов), "Падаркуш" (Беҳбудий) каби телевизион спектак-ллар; "Қўшчинор чироклари" (А. Қаҳ-ҳор, 3 қисмли), "Мозийдан бир саҳифа" (Х. Султонов, 2 қисмли), "Амир Музаффар" (Н. Қобил, 2 қисмли) каби видеофилмлар ҳамда "Кўнгил кўчалари" (М. Бобоев, кўп қисмли) видеосериалини яратди. Шунингдек, республиканинг турли театрларида "Ўттиз ёшлилар" (М. Бобоев), "Ричард СҲ" (У. Шекспир), "Оқ кема" (Ч. Айтматов), "Қизбулоқ фожиаси" (Т. Тўла), "Иккинчи тумор" (Э. Воҳидов), "Қалам қошлигим" (М. Каримов) каби спектаклларни ҳам саҳналаштирган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |