Mahkamlash detallari
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Ушбу саҳифани Маҳкамловчи буюм билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Маҳкамлаш деталлари — машина ва қурилмаларнинг қисмларини қўзғалмас қилиб бириктирадиган деталлар. Машинасозликнинг барча тармоқларида кенг қўлланади. Маҳкамлаш деталлари си-фатида, одатда, резбали бирикмалар: болтлар, винтлар, шпилкалар, гайкалар, шуруплар, шайбалар, шплинтлар, штифтлар ишлатилади. Шакли ва ўчламлари стандартга мос келадиган резба резбали Маҳкамлаш деталларининг асосий деталлари ҳисобланади. Бириктириладиган деталларга резба қирқилиб, болт, гайка, шайбалар ёрдамида болтли бирикма ҳосил қилинади. Деталларда очиқ тешик ҳосил қилиш талаб қилинмаган ҳолларда винтлар ва шпилкалардан фойдаланилади. Бириктириладиган деталларни эзмаслик, қирмаслик учун болт ва гайка остига шайбалар қў-йилади. Стопор шайбалари ва шплинтлар титрашлар ва зарбаларда гайканинг ўз-ўзидан буралиб кетишдан сақлайди. Ҳар қайси мамлакат чегараларида Маҳкамлаш деталларининг ўлчамлари ва шакллари унификация қилинади (бирхштлаштирилади, яъни стандартлаштирилади)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |