Mahmoud Dahoud
Маҳмуд Довуд (олмонча: Маҳмоуд Даҳоуд ;) — немис футболчиси, Дортмунднинг „Боруссия“ клуби ярим ҳимоячиси ҳисобланади .
| Маҳмоуд Даҳоуд | |
|---|---|
| Умумий ма'лумотлари | |
| Туг`илган |
1-январ 1996-йил (26 ёш)
|
| Фуқаролиги | |
| Бўйи |
178 cм |
| Вазни |
68 кг |
| Позицияси | |
| Клуб ҳақида ма'лумот | |
| Клуб | |
| Рақам |
8 |
Биографияси
Довуд Сурия Курдистонида, Сурия шимоли-шарқидаги, Туркия ва Ироқ билан чегарадош Амуда шаҳрида туғилган. Маҳмуд 10 ойлик бўлганида, унинг ота-онаси маҳаллий қуролли тўқнашувлардан Сурия-Туркия чегараси орқали Германияга қочиб кетишган[1]. Дауд оиласи Дюсселдорфнинг ғарбий чеккасида жойлашган Лангенфелдга жойлашган. Маҳмуд футболни тумандаги СC Германиа Реусратҳ клубининг болалар бўлимида бошлаган. Кейинчалик у Фортуна Дюсселдорфнинг ёшлар жамоасида ўйнай бошлади ва 2010-йилда у Мёнхенгладбахнинг „Боруссия“ клуби ёшлар академиясига қабул қилинган.
Жамоалардаги фаолияти
2014-йил 28-август куни 18 ёшли Даоуд „Боруссия“ нинг асосий таркибида Европа Лигаси плей-офф босқичи жавоб ўйинида Босниянинг „Сараево“ жамоасига қарши ўйинда майдонга тушган ва бу ўйин „Боруссия“нинг 7:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди[2]. Аммо у 2014-2015-йилги мавсумнинг қолган қисмини „Боруссия“ фарм клубида ўтказишига тўғри келган.
Бир йил ўтгач, у асосий жамоага қайтарилди ва 2015-йил 23-сентябрда Даоуд Бундеслигадаги биринчи голини „Аугсбург“ дарвозасига киритган.
2017-йилнинг 30-март куни футболчи мавсум якунида Дортмунднинг „Боруссия“ сига ўтишни ҳоҳлагани расман маълум бўлди. Шартнома 5 йилга имзоланган, трансфер суммаси, айрим манбаларга кўра, 10-12 миллион еврони ташкил қилар эди.
Жамоадаги фаолияти
Дауд 18 ёшгача ва 19 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаларига чақирилган. 2015-йилда Германия терма жамоасида (У20) ўйнаган. 2016-йилнинг 24-мартида у Германия ёшлар терма жамоаси таркибида дебют қилган.
2019 -ёзида Маҳмуд Италияда бўлиб ўтган ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Европа чемпионатида иштирок этиш учун терма жамоага таклиф қилинган. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Сербияга қарши кечган баҳсда у 69-дақиқада гол урган ва жамоаси 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
2020-йил 7-октябрда Даоуд Германия терма жамоаси сафида Туркияга қарши ўртоқлик ўйинида дебют қилган[3].
Шахсий ҳаёти
Саиднинг укаси ҳам профессионал футболчи бўлган.
Ютуқлари
- „Боруссия Дортмунд“
- Германия кубоги соҳиби: 2020-2021
- Германия Суперкубоги соҳиби: 2019-йил
Манбалар
- ↑ „Махмуд, зажигай. Как сирийский беженец стал открытием месяца в Германии“. 2017-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 26-март.
- ↑ „Боруссия Мёнхенгладбах вс. ФК Сараево– 28 августа 2014 – Соccерwай“. соccерwай.cом. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-март.
- ↑ „3:3! Ласт-Минуте-Треффер верҳиндерт Ҳеимсиэг“ (де) (2020-йил 7-октябр). 2021-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-сентябр.