Маҳмуд Раҳматуллаевич Абдураҳмонов (1961.1.7, Тошкент) – ганчкор уста, Ўзбекистон халқ устаси (2004). Ганч ўймакорлигини уста З.Юсупов ва У. Тоҳировлардан ўрганган. 1978-йилдан „Ус то“ республика бадиий ишлаб чиқариш уюшмасида уста. Абдураҳмонов республика ва чет мамлакатлардаги йирик меъморий иншоотлар: „Шаҳидлар хотираси“ ёдгорлик мажмуида гумбаз ичи ганч ўймакорлиги, Олий Мажлис, Аэропорт, Ташқи ишлар вазирлиги қабулхонаси, Оқсарой ва бошқа биноларнинг ганчкори безакларини маҳорат билан бажарган[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Маҳмуд Абдураҳмонов“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.