Mahmud Darvish
Qiyofa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Маҳмуд Дарвиш (арабча: محمود درويش; 1941.13.3, Акка ш. яқинидаги Барва қишлоғи) – фаластинлик араб шоири, жамоат арбоби, журналист. Ёшлиги Ҳайфада ўтган. Фаластин халқи озодлиги ҳақидаги шеърлари учун исроиллик тажовузкорлар томонидан бир неча бор қамалган. 1971 йилда ватанидан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Қоҳира, Байрутда яшаган. Ижоди асосан ватан озодлиги учун кураш мавзуида („Қаноциз қушлар“, „Зайтун барглари“, 1961; „Фаластинлик ошиқ“, 1966; „Туннинг охири“, 1969; „Одатдаги ғамгин кунлар“, 1973; „Овоз“, 1980 ва б.). Шеърлари ўнлаб хорижий тилларга, жумладан, ўзбек тилига ҳам таржима қилинган. Д. „Нилуфар“ халқаро адабий мукофоти лауреати (1969).
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |