Mahmud Esamboyev
Маҳмуд Алисултонович Эсамбоев (1921.15.7, Чеченистон 2000, Москва) — балет артисти, эстрада раққоси. Халқ артисти (1974). Меҳнат Қаҳрамони (1984). Грозний хореография билим юртида таълим олган (1939—41). 1944—56 йилларда Қирғиз опера ва балет театрида, 1957-йилдан жаҳон халқлари рақслари ижрочиси. Тарас (СоловевСедой, "Тарас Булба"), Кудаке (Власов, Фере, "Анор") каби партияларни ва опера спектаклларидаги рақс саҳналарини ижро этган. Э. Санъати эҳтирос ва ҳис-ҳаяжонга тўлалиги, кучли техникаси билан ажралиб туради. "Чўпон" (чеченча, ўзбекча), "Жангчи" (бошқирдча), "Олтин тангрим" (ҳиндча), "Олов рақси" (маросим рақси) каби рақслари билан танилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |