Маҳмуд Этемедзода (1915-йил 14-январ; Рашт, Эронда туғилган) — Беҳазин номи билан танилган эронлик ёзувчи, сиёсий фаол ва адабий таржимон. У кўплаб замонавий Ғарб классикаларини ҳамда Шекспир ва Гётенинг айрим асарларини таржима қилган. У Туде партиясининг аъзоси эди. Бир неча йил олдин бир гуруҳ ёш замондошлари таваллудига 100 йил бўлганлиги муносабати билан унинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида шарҳ бердилар. Беҳазин Эрон адабий доиралари томонидан форс тилини яхши билиши ҳамда Ғарб адабий асарларини форс тилига қилган таржималарининг гўзаллиги ва асл матнга яқинлиги туфайли юқори баҳоланади[1].‌‌

Маҳмуд Этемадзода
Таваллуди 1915-йил 14-январ
Рашт, эрон
Вафоти 2006-йил
Институтлар Париждаги „Брест“ университети

Ҳаёт йўли

Беҳазин Париждаги „Брест“ университетида денгиз муҳандислиги бўйича таҳсил олгач, Эронга келиб, денгиз флотига ўқишга киради. У Хорамшаҳрга кўчиб ўтади ва икки йилдан сўнг Бандар-э Анзалийдаги денгиз флотини таъмирлаш устахонасининг бош муҳандиси бўлади. У Эрон Император денгиз флоти лейтенанти бўлган; унинг чап қўли Англия-Совет қўшинларининг Эронга бостириб кириши пайтида Бандар-э Анзалида совет бомбасининг шрапнеллари оқибатида яраланган ва кейинчалик ампутация қилинган. У шу воқеадан сўнг, денгиз флотини тарк этиб, бадиий таржималар билан шуғуллана бошлайди.‌‌

Таржималари

  1. Михаил Шолохов — Сокин Дон оқими
  2. Wиллиам Шакеспеаре — Ҳамлет
  3. Wиллиам Шакеспеаре  — Дания шаҳзодаси
  4. Wиллиам Шакеспеаре — Отелло
  5. Wиллиам Шакеспеаре — Қирол Лир
  6. Ромаин Ролланд — Сеҳрланган қалб
  7. Оноре Де Балзак — Қадимги Гориот
  8. Оноре Де Балзак — Амакивачча Бетте

Манбалар

  1. ↑ Ҳабибуллаев, Алимулла. Ўзбекистон шарқшунослари библиографияси (1949 — 2022-йиллар). Тошкент: Тошкент давлат шарқшунослик университети, 2022 — 235-236-бет. 

Адабиётлар

  • Ҳабибуллаев, Алимуллар. [э Ўзбекистон шарқшунослари библиографияси (1949 — 2022-йиллар]. Тошент: Тошкент давлат шарқшунослик университети, 2022. ИСБН ИСБН РАҚАМ. 
  • ^ элеcтриcпулп.cом. „БЕҲАЗИН — Энcйcлопаэдиа Ираниcа“. www.ираниcаонлине.орг. Ретриэвед Септембер 24, 2017.
  • ^ بخارا — بزرگداشت صدمین زادروز م. ا. به‌آذین — 23 دی‌ماه 1393