Mahmud Ibrohimov
Маҳмуд Иброҳимов – фотомухбир, Журналистлар уюшмаси а’зоси. У 1936-йилда Жанубий Қозог'истон вилояти Сайрам туманида туғилган.
| Маҳмуд Иброҳимов | |
|---|---|
| Файл:Маҳмуд Иброҳимов.жпг | |
| Таваллуди | 1936-йил |
| Таълими | ўрта мактаб |
| Касби | Фотомухбир |
| Машҳур ишлари | "Дод хотиннинг дастидан" |
Фаолияти
1954-йилда ўрта мактабни тугатиб, 1960-йилгача турли соҳаларда, фото тўгараги раҳбари, пионер-вожатий, бошланғич комсомол ташкилотининг котиби бўлиб ишлаган. 1960-йилдан раёнлараро „Ҳосил учун“ рўзномасида адабий ходим, 1963-йилдан „Учқун“ рўзномасида фотомухбир, 1966-йилдан 1991-йилгача „Муштум“ журналида адабий ходим, мас’ул котиб бўлиб фаолият кўрсатган. 1991-йил августидан Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигининг „Бошланғич таълим“ журналида бош муҳаррир ўринбосари ва мас’ул котиб лавозимларида ишлаган[1].
У 1960-йилдан Журналистлар уюшмаси а’зоси бўлган. Асосан фелетон жанрида қалам тебратган. „Дод хотиннинг дастидан“ китоби босилиб чиққан.
Манбалар
- ↑ Содиқ, Сайҳун. Тўрақўрғоннома. Андижон наштиёти, 1992-йил — 255-бет.