Маҳмуд Мирзаевич Мирзаев (1921. 15.7 – Тошкент – 2000.2.8) – боғдорчилик ва узумчилик соҳасидаги олим, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ташкилотчиси. ВАСХНИЛ (1983), Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги Фанлар академияси академик (1991), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968), Меҳнат Қақрамони (1971), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган агроном (1964), қишлоқ хўжалиги фанлари доктори (1975). Тошкент қишлоқ хужалиги институтини тугатган (1943). Ўзбекистон Ер ишлари халқ комиссарлигида катта агроном (1943—45), Тошкент вилоятидаги „Қибрай“ боғдорчилик ва узумчилик хўжалигида бош аграном, директор (1945-49). 1949-йилдан академик Р. Р. Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик институти директори. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўрин-босари (1951—52), вазири (1962—64). М.нинг илмий ва амалий фаолияти мева дарахтлари ва токлар биологияси ва агротехникаси, тоғ ва тоғ- олди зоналарида боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш, ихтисослашган махсус узумчилик хўжаликлари ташкил этиш, мевали дарахтлар, токларнинг шўрхок, шағалли ва қумлоқ ерларда етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш ва бошқаларга бағишланган. Селексия, навларни ўрганиш асосида олманинг Нафис, узумнинг Шредер чиллакиси, қулупнайнинг Ўзбекистон ва бошқа навларини яратишда иштирок этган. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши депутати (1990-95). „Дўстлик“ (1994), „Эл-юрт қурмати“ (1998) орденлари билан мукофотланган. Бошорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти марказий хиёбонида бюсти ўрнатилган (2001).[1]

Маҳмуд Мирзаевич Мирзаев
Таваллуди 15-июл 1921-йил
Вафоти 2-август 2000-йил(2000-08-02)
(79 ёшда)
Тошкент
Мукофотлари Oʻzbekiston fan arbobi

Манбалар

  1. ↑ * Основниэ проблеми горного виноградарства, Т., 1972; Ўзбекистонда токчилик (ҳаммуаллифликда), Т., 1979; Ўзбекистонда боғдорчилик, Т., 1980; Виноградарство предгорно-горной зони.,Т., 1980; Горное садоводство Ўзбекистана, Т., 1982; Култура абрикоса в Ўзбекистане, Т., 2000.