Маҳмуд Насафий (арабча: محمود النسفي — Маҳмуд Насафий — Тўлиқ исми: Маҳмуд Насафий (ХВ аср охири ХВИ аср бошида яшаган)) — Ҳофиз, созанда ва бастакор.

Маҳмуд Насафий
Шахсий маълумотлар
Дини Ислом
Танилган соҳаси ҳофиз,бастакор

Ҳаёти ва фаолияти

Маҳмуд Насафийнинг ёшлик йиллари Насафда ўтган. Сўнгра Самарқанд, Бухоро ва Ҳиротда таҳсил олган. Истеъдодли Ҳофиз, созанда ва бастакор бўлиб етишган, ше'рлар ҳам ёзган. У дастлаб Темурийлар саройидаги санъаткорлар гуруҳида хизмат қилган. Аммо рақибларининг иғволари туфайли Самарқандни тарк этиб, Ҳиротга кетишга мажбур бўлган. Ўзининг ширали овози, таъсирли ижро услуби билан шуҳрат қозонган. Машҳур шоирлар унга ўз шеърларини бериб, мусиқа ёзиш ва куйлашни илтимос қилганлар. Атоқли ҳофиз Маҳмуд Насафий Ҳиротда бир неча йил яшаганидан кейин Бухорога келади ва умрининг охиригача шу шаҳарда қолади. Бу ерда Нажмиддин Кавкабий Бухорий билан танишиб, ундан мусиқанинг илмий ва амалий асосларини ўрганади. Хожа Жаъфар Қонуний Самарқандийдан қонун асбобини чалиш сирларини ўзлаштиради. Шу тариқа даврининг энг машҳур санъаткорларидан бирига айланади. Айниқса, мусиқанинг мураккаб шакли ҳисобланган „Куллиёт“ ижросида шуҳрат топади. Халқ орасида „Булбул“ лақабини олади. У „Исфаҳон“, „Ҳусайний“, „Ироқ“ мақомларида бир неча „Нақш“, „Амал“ ва „Савт“лар яратган.[1]

Асарлари

“Нақши Маҳмудий”.

Манбалар

  1. ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 465.