Mahmud Nedim posho
Маҳмуд Недим пошо (туркча: Маҳмут Недим Паşа) грузин миллатига мансуб, Усмонийлар давлат арбоби[1][2]. 1871–1872-йиллар ҳамда 1875–1876-йиллар оралиғида Усмонийлар империясининг бош вазири.
| Маҳмуд Недим Пошо | |
|---|---|
|
| |
| Усмонийлар империяси бош вазири Усмонийлар империяси Ташқи ишлар вазири | |
|
Мансаб даври 1879 – 1882 | |
| Ҳукмдор | Абдулҳамид ИИ |
| Ўтмишдоши | Кадри пошо |
| Вориси | Иброҳим Эдҳем пошо |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1818 Константинопол, Усмонийлар империяси |
| Вафоти |
1883-йил 14-май Константинопол, Усмонийлар империяси |
Ҳаёти
Маҳмуд Недим пошо Бағдоднинг бош ҳокими Меҳмед Неcиб пошонинг ўғли эди. Усмонийлар саройида турли паст лавозимларда ишлагач, Ташқи ишлар вазирлигида давлат котиби ўринбосари, кейинчалик Дамашқ ва Измир (Смйрна) вилояти бош ҳокими, савдо вазири ҳамда Триполининг бош ҳокими бўлиб хизмат қилди. 1869-йилда пошо навбатма-навбат адлия вазири ва денгиз флоти вазири лавозимларида фаолият олиб борди. Ниҳоят, 1871–1872 ва 1875–1876-йилларда Усмонийлар империясининг бош вазири бўлиб ишлади
Пошо султон Абдулазизнинг ишончи ва эътиборини қозонган, бироқ 1877–1878-йиллардаги рус-турк уруши арафасида Усмонийлар империясидаги қудратли Россия элчиси генерал Николай Павлович Игнатиэвнинг кучли таъсири остида қолган. Россияга ҳаддан ташқари итоаткорлиги туфайли унга „Недимофф“ лақаби берилган. Унинг бошқаруви деярли барча жиҳатдан муваффақияциз бўлган. Недим пошо 1879-йилдан 1882-йил охиригача бош вазир ва ички ишлар вазири лавозимларида фаолият юритган.
Манбалар
- ↑ „МАҲМУД НЕДİМ ПАŞА - ТДВ İслâм Ансиклопедиси“.
- ↑ Буṭрус Абū Маннаҳ (2001), Студиэс он Ислам анд тҳе Оттоман Эмпире ин тҳе 19тҳ cентурй, 1826-1876, п. 163. Исис Пресс, ИСБН 975-428-187-4