Mahmud Nomozov
Бу мақоланинг бетарафлиги шубҳа остидадир. Батафсилроқ маълумот учун мақола мунозарасига қаранг. |
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
| Маҳмуд Номозов | ||
|---|---|---|
| Маълумот | ||
| Таваллуд топган санаси ва жойи | 1960-йил 8-май | |
| Ё'налиши | Поп, фолк-поп, фолклор | |
| Касби | Қо’шиқчи | |
| Фаолият йиллари | 1980—ҳозирги вақт | |
Биографияси
Маҳмуд Номозов 1960-йилнинг 8-майида Сурхондарё вилояти Узун туманида дунёга келган[1].Шу тумандаги 58-сонли ўрта мактабда ўқиди. Илк мусиқий саводни мактабдаги мусиқа тўгарагида олди. Ўқувчилик пайтларидан жамоа хўжалиги қошида очилган Райҳонашула ва рақс ансамблида яккахон хонанда бўлиб ишлади. Мусиқага бўлган қизиқиши туфайли 1977-йил мактабни битиргач,Тошкентдаги Низомий номидаги педагогика институти нинг мусиқа факултетига ўқишга кирди. Бу даргоҳни аъло баҳоларга битириб, ўзи таълим олган мактабга мусиқа ўқитувчиси бўлиб ишга келди. Ушбу мактабдаги ўн икки йиллик педагогик фаолияти давомида юзлаб шогирдларига мусиқага муҳаббат туйғусини сингдирди. Мактабинг мусиқа тўгараги аъзолари туман, вилоят ва республика миқёсларидаги кўрик-танловларда доимо фахрли ўринларни эгаллаб келишган. Маҳмуд Номозов ўзининг илк ижодий фаолиятини мактаб саҳнасида қўшиқчи сифатида бошлаган бўлса-да, кейинги фаолияти давомида, хусусан, мактабдаги ўқитувчилик йиллари Сурхондарё вилоятининг мусиқий фолклорини ўрганишга катта эътибор қаратди. Таъкидлаш лозимки, ўзида достончилик ва терма жанрининг минг йиллик анъаналарини мужассам қилган бу мусиқий меросни ўрганиш ишлари ўтган асрнинг етмишинчи-саксонинчи йилларида ўзбек миллий мусиқаси тараққиётидан четда қолиб келаётган эди. Унинг бу бўшлиқни тўлдириш, жанубий вилоятларнинг бахшичилик анъаналарини мусиқий маданият доирасига қайта олиб кириш борасидаги саъй-ҳаракатлари натижаси ўлароқ, 1991-йили унинг Бахшиёна қўшиғи дунё юзини кўрди.Бахшичилик анъаналари йўлида яратилган бу қўшиқ бетакрор таронаси, замонавий мусиқа йўналишларига ҳамоҳанглиги билан тезда мусиқа ихлосмандлари ва мутахассислар назарига тушди. Замонавий ўзбек эстрада қўшиқчилигининг халқ оҳангларига ошно бўлиш жараёни айни шу қўшиқдан бошланди, эътироф этиш мумкин. Ижодий жараёнга фаол аралашиш истаги 1994-йили Маҳмуд Номозовни пойтахт Тошкентга етаклаб келди. Ўзбекистон радиосининг Ёшлар канали да мусиқа муҳаррири бўлиб ишлай бошлади. Бу орада Маҳмуд Номозовнинг қизғин ижодий фаолияти бошланди. Бирин-кетин „Гулдона“, „Оҳу-во“, „Ойбулоқ“, „Гулпари“, „Жўражон“, „Ойпари“, „Сурхон уфориси“, „Оғамжон“ каби қатор халқона қўшиқлар дунё юзини кўрди. Деярли ҳар йили „Туркистон“, „Истиқлол“ саройларида янги конcерт дастурларини мухлислари эътиборига ҳавола қилиб келмоқда. Унинг „Она юрт оҳанглари“, „Нигоҳ“, „Соғинч“, „Дил фасли“, „Куз сонатаси“, „Ойпари“, „Юртим шамоли“, „Гулноржон“, „Чархпалак“, „Кўза афсонаси“, „Бахшиёна“ каби ўнлаб мусиқий албомлари аудио ва видео шаклида ўн минглаб нусхада мухлислар қўлига етиб борди. Ҳиндистон, Жанубий Корея, Германия, Швейсария, Россия, Туркия мамлакатларида гастрол сафарларида бўлиб, ижодий учрашувлар ўтказди. Маҳмуд Номозовнинг ижодий ва меҳнат фаолияти халқимиз ва ҳукуматимиз томонидан муносиб баҳоланди. У 2000-йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2009-йили Ўзбекистон халқ артисти, 2010-йили Қорақалпоғистон халқ артисти унвонларига сазовор бўлди. Ижодий фаолияти давомида ўнлаб шогирдлар етиштирди. Айни кунларда Маҳмуд Номозов ижодий фаолият билан бирга кенг жамаочилик ишларида ҳам фаол иштирок этмоқда. Ўзбекнаво эстрада бирлашмаси қошидаги Бадииий кенгаши ҳамда Ниҳол давлат мукофоти ҳай’ат аъзоси сифатида ўзбек мусиқасининг тараққиётига баҳоли қудрат ҳисса қўшиб келмоқда. 2026-йил 28-майда Меҳнат шуҳрати ордени билан тақдирланган[2].
Филмография
| Йил | Филм номи | Рол |
|---|---|---|
| 2000 | Чимилдиқ | Қўшиқчи |
Мусиқий албомлари
„Она юрт оҳанглари“, „Нигоҳ“, „Соғинч“, „Дил фасли“, „Куз сонатаси“, „Ойпари“, „Юртим шамоли“, „Гулноржон“, „Чархпалак“, „Кўза афсонаси“, „Бахшиёна“
Асарлари
Манбалар
- ↑ Музикалноэ обозрениэ, 2015-12-08да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-02-18
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 28-майдаги „Маданият, сан’ат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2026-йил 28-май). 2026-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 28-май.
Ҳаволалар
- Расмий веб-сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-07-23 санасида архивланган)
- Маҳмуд Номозов — Инстаграм
- Маҳмуд Номозов — ЁуТубе расмий канали
- Маҳмуд Номозов — Телеграм расмий канали
- Маҳмуд Номозов - РизаНова