Mahmud Qosimov
| Маҳмуд Тожиқулович Қосимов | |||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
|
| |||||||||||||
| Таваллуди |
1901 Андижон | ||||||||||||
| Вафоти |
1963 Фарғона шаҳрида | ||||||||||||
| Фуқаролиги | СССР | ||||||||||||
| Хизматдаги йиллари | 1920 — 1963 | ||||||||||||
| Унвони | генерал-маёр | ||||||||||||
| Жанг/уруш |
Биринчи жаҳон уруши Иккинчи жаҳон уруши | ||||||||||||
| Мукофотлари |
| ||||||||||||
Маҳмуд Тожиқулович Қосимов (1901 йил, Андижон шаҳри — 1963-йил, Фарғона шаҳри) — Ўзбекистоннинг атоқли давлат, сиёсат ва жамоат арбоби, совет ҳарбий қўмондони, биринчи ўзбек полк командирларидан бири, армия генерали, Фарғона вилояти ҳарбий комиссари, СССРнинг Эрондаги элчихонаси ҳарбий атташеси, Ўзбекистонда ва Қирғизистонда совет ҳокимиятини ўрнатиш учун курашчиси, босмачиликка қарши курашган.
Олган билими
Урушларда қатнашгани
- Биринчи жаҳон уруши (чегара қисми, взвод, эскадрон, полк командири;
- Иккинчи жаҳон уруши (724-ўқчи полк командири).
Ҳаёт йўли
Маҳмуд Тожиқулович Қосимов 1901 йили Андижон шаҳрида туғилган, биринчи ўзбек полк командирларидан, армия полковниги, Ўзбекистон ва Қирғизистондаги босмачилик билан кураш фаол қатнашчиси, уруш фаҳрийси, (1946 йилдан) Фарғона вилояти ҳарбий комиссари, СССРнинг Эрондаги элчихонасида ҳарбий атташеси бўлган.
Қизил Армия сафида 1920 йилдан. Коммунистик партия сафида 1926-йилдан. Чақирилиш жойи: Андижон тумани ҳарбий комиссарлиги.
1929 йил ноябр ойида В.И. Ленин номли Бирлашган Ўрта Осиё ҳарбий мактабининг ўнта битирувчиси-аълочиси Ўрта Осиё ОГПУ чегара ва ички қўшинлар бошқармасига ҳар хил лавозимларга тайинланди. Ушбу ўнта ёш қизил командирлар ичида: Қосимов Маҳмуд, Ҳамидов Хайдар Қурбонович, Собиров Абдувалилар бор эди.
1930-йиллари Хитойда ҳарбий маслаҳатчи бўлган.
17-июл 1943 йилдан Иккинчи жаҳон уруши (Жанубий фронт) қатнашчиси.
Май 1944 йил ҳолатига Жанубий фронт 315-ўқчи дивизиясининг 724-ўқчи полки командири ўринбосари.
30-май 1944 йили маёр М.Қосимов Қизил байроқ ордени билан тақдирланган[1].
28-сентабр 1944 йилдан 6-феврал 1946 йилгача подполковник, Жанубий фронт 315-ўқчи дивизиясининг 724-ўқчи полки командири, кейинчалик 4-Украин фронти, алоҳида Приморск армияси, Олий бош қўмондон ставкаси заҳираси[2].
Совет Армияси ҳарбий кучлари сафида Мелитопол операциясида, Никопол-Кривой Рог операциясида, Крим стратегик операциясида, Шарқий-Карпат стратегик операциясида, Германияни озод этишда ва бошқаларда қатнашган.
1946 йилдан полковник, Фарғона вилояти ҳарбий комиссари.
СССРнинг Эрондаги элчихонасида ҳарбий атташеси бўлиб ишлаган[3].
Қосимовлар оиласи
Турмуш ўртоғи-Кароматхон Нишонбоевна Нишонова (Ўш шаҳрида туғилган) — 26-июн 1986-йили Фарғона шаҳрида вафот тган. СССРнинг Эрондаги элчихонаси қошидаги тиббий касалхонада ишлаган. Фарзандлари:
1) Анвар Қосимов (1933 йили Ўш шаҳрида туғилган) етакчи совет, ўзбек шарқшуноси, ҳиндшунос, туркшунос, ташқи сиёсат ва халқаро алоқалар бўйича эксперти, тарих фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси[4]. Ўзбекистон Компартия Марказий Қўмитасининг тарғибот-ташвиқот бўлими мудири, СССР ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратида, СССРнинг Туркиядаги элчихонасининг маслаҳатчиси, Тошкент Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси дорилфунуни ва Тошкент Шарқшунослик олийгохи кафедраси мудири, профессори, тарих фанлари доктори, бир неча ўнлаб илмий китоблар муаллифи[5]. Ветнам Социалистик Республикаси Президентининг (СРВ № 571/2005/ ҚД/CТН, Ханой, 7-июн 2005 йилдаги „Дўстлик орденлари ва медаллари билан тақдирлаш тўғрисида“ги қароридан кўчирма: „За болшиэ заслуги в оказании помощи Ветнаму в подготовке научних кадров, в укреплении дружби и многостороннего сотрудничества между Ветнамом и Узбекистаном“ наградит Медалю „Дружби“ СРВ Касимова Анвара Махмудовича-профессора Университета мировой экономики и дипломатии и Ташкенцкого института Востоковедения.
Тўртта фарзанди бор: қизлари Мумтоз Абдураззоқова (1966, шарқшунос), Назокат Қосимова (1969, профессор) ва ўғиллари Маҳмуд Қосимов (1979, шарқшунос), Музаффар Қосимов (1981, иқтисодчи, тадбиркор).
Унинг қизи Қосимова Назокат Анваровна сиёсий фанлар доктори[6], Тошкент Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси дорилфунуни профессори[7], Ўзбекистон Республикаси Олий таълими ислоҳоти бўйича миллий эксперти[8], 50 дан ошиқ илмий адабиёт муаллифи[9].
2) Санжар Маҳмудович Қосимов 3-Ҳукумат касалхонаси бош шифокори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Дўрмон қароргохи раҳбари, Россиянинг Кисловодск шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Президенти иш бошқармаси қошидаги „Ўзбекистон“ санаторийнинг директори[10] (Манзили: 357700, Россия, Ставропол ўлкаси, Кисловодск шаҳри, Мира шоҳкўчаси, 21. Телефон: (87937) 3-10-91, 3-07-66 (ф), 3-03-56, 3-13-85, 3-12-24)[11].
3) Гулчеҳра Тошкент давлат дорилфунуни тарих куллиёти декани.
4) Раъно Фарғона давлат дорилфунуни иқтисодиёт куллиёти декани, турмуш ўртоғи Алишер Абдужалилович Отабоев 1997 йилгача Фарғона шаҳар ҳокими, Фарғона вилояти ҳокимининг 1 ўринбосари (1997-15-январ 2000-йил), Фарғона вилояти ҳокими (15-январ 2000 йил-15-октабр 2004 йил)[12], 174 сонли Бешариқ сайлов округидан 2 чақирилишдаги Олий Мажлис депутати (октабр 2000-2004 йиллар). "Эл-юрт ҳурмати" ордени (27-август 2002 йил) билан тақдирланган[13].
5) Гулжаҳон Маҳмудовна Қосимова (13-феврал 1950 йил Фарғона шаҳрида туғилган) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати, Фарғона давлат дорилфунуни проректори, инглиз тили куллиёти декани, инглиз тили кафедраси мудири, тарих фанлари номзоди[14]. Касимова Гулжаҳон Махмудовна „Опит развития народного образования и подготовки кадров в совецком Узбекистане и эго значениэ для стран социалистической ориэнтации“ (Середина 60- начало 80-х годов): автореферат диссертации кандидата исторических наук: 07.00.02 АН УзССР. Институт истории, Ташкент 1989 г., 23 с[15].
Биринчи ўзбек генерали, полк командирларидан бири бўлган ажойиб инсон Маҳмуд Қосимов ҳақидаги ёрқин хотира Ўзбекистон халқининг ёрқин хотирасида абадий сақланиб қолади.
Олган мукофотлари
- Қизил Юлдуз ордени (СССР МИҚ март 1936-йилдаги қарори).
- Қизил байроқ ордени (Фармон № 49/н 30.05.1944 йил)
- Қизил байроқ ордени (Фармон 3.11.1944 йил)
- Ленин ордени (Фармон 9.11.1945 йил)
- Қизил байроқ ордени (Фармон 15.11.1950 йил)
- Ҳурмат Белгиси ордени (Фармон 11.01.1957 йил)
- „1941-1945-йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун“ медали (Фармон 9.05.1945)
- "Совет армияси ва флотининг 30 йиллиги" юбилей медали (Фармон 22.02.1948)
- Совет Иттифоқи қуролли кучларининг 40-йиллиги медали (Фармон 18.12.1957)
Абадийлаштириш
- Генерал Маҳмуд Қосимов номи билан номланган:
- Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида кўча.
- Фарғона шаҳридаги марказий шоҳкўчалардан бири собиқ Коммунистлар шоҳкўчаси Маҳмуд Қосимов номига номланган. М.Қосимов ва Навоий шоҳкўчалари кесилишида Фарғона вилояти ҳокимлиги биноси жойлашган.
- Андижон шаҳрида кўча.
- Полковник Маҳмуд Қосимовнинг шахсий архив иши Ўзбекистон давлат архивларида сақланмоқда[16]:
Андижон вилояти ўлкашунослик музейи ОКМ, № 4304-4316, 19 эд. хр., 1921-1954 йиллар.
Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихи давлат музейи № 3015, 33 эд. хр., 1930-1958 йиллар.
- Ўзбекистон совет Энсиклопедияси, Ўзбекистон ССР Фанлар академияси, Тошкент, 1971-1980-йиллар.
- П.Н. Лукницкий „Время за нас“ тўплами. 1960-йил.
- Адҳам Раҳмат „Ўзбек генераллари“, Тошкент, 1965 йил.
- Адҳам Раҳмат „Мужества не занимат“, Ҳужжатли қисса. Адади 75000, Ғафур Ғулом номли Адабиёт ва санъат нашриёти, Тошкент, 1975 йил.
Манбалар
- ↑ „народа“. 2020-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 26-апрел.
- ↑ 724-го стрелкового полка
- ↑ знаменитостей
- ↑ Диссертация Иванко А.И., 2016-01-26да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-01-17
- ↑ Касимов Анвар Махмудович, 2016-01-16да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-01-17
- ↑ Касимова Назокат Анваровна, 2016-01-16да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-01-17
- ↑ Биография Касимовой Н.А., 2016-01-28да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-01-17
- ↑ Националная команда экспертов, 2016-01-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-01-17
- ↑ Националниэ модели иностранной помощи
- ↑ Медицинский сентр Ренессанс
- ↑ Санаторий Узбекистан
- ↑ Губернатор Ферганской области, 2018-06-29да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-01-17
- ↑ Алишер Отабоэв, 2018-06-29да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-01-17
- ↑ Факултет филологии ФГУ, 2016-04-11да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2016-01-17
- ↑ Книга Касимовой Гулджахон, 2015-12-11да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-12-11
- ↑ „Личные архивные фонды в государственных хранилищах СССР“. 2012-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 17-январ. (WебCите сайтида 2012-12-10 санасида архивланган)
Ҳаволалар
- Маҳмуд Қосимовга таъзиянома, „Совет Ўзбекистони“ газетаси
- Памят народа
- Личниэ архивниэ фонди в государственних хранилищах СССР
- Командири 724-го стрелкового полка
- Биографии знаменитостей
- Форум поискових движений
- Форум поискових движений
- Форум поискових движений
- Биографии известних персон[сайт ишламайди]
- Lenin ordeni sohiblari
- Qizil Bayroq ordeni sohiblari
- Qizil Yulduz ordeni sohiblari
- Hurmat Belgisi ordeni sohiblari
- „1941-1945-yillardagi Ulugʻ Vatan urushida Germaniya ustidan qozonilgan gʻalaba uchun“ medali sohiblari
- SSSR Qurolli Kuchlarining 40 yilligi yubiley medali sohiblari
- 1901-yilda tugʻilganlar
- Shaxsiyatlar
- Birinchi jahon urushi qatnashchilari
- Ikkinchi jahon urushi qatnashchilari
- Andijonda tugʻilganlar
- Fargʻonada vafot etganlar
- Fargʻonada dafn etilganlar
- Oʻzbeklar
- Oʻzbekiston yetakchilari
- Oʻzbekiston siyosati
- Oʻzbekiston siyosatchilari
- Oʻzbekiston tarixi
- Oʻzbekiston davlat arboblari
- Oʻzbekiston generallari
- Davlat yetakchilari
- Bosmachilik
- Toshkent oliy umumqoʻshin qoʻmondonlik bilim yurti bitiruvchilari
- Fargʻona shahar ijroiya qoʻmitasi raislari
- Qirgʻiziston inqilobchilari
- Oʻzbekiston inqilobchilari
- Oʻzbekiston Kompartiyasi Fargʻona viloyati qoʻmitasi aʼzolari
- Sovet harbiy xizmatchilari - Basmachilarga qarshi kurash ishtirokchilari
- Fargʻona viloyati kishilari
- Andijon viloyati kishilari
- Alifbo boʻyicha siyosatchilar