Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Mahmud Salohiddinov

Ushbu maqola xushsifat maqolalar sarasiga kiradi.
ZiyoSfera, erkin ensiklopediya

Маҳмуд Салоҳиддинов
Файл:Маҳмуд Салоҳиддинов.пнг
Таваллуди 23-май 1933-йил
Наманган, Наманган вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР
Вафоти 27-апрел 2018-йил(2018-04-27)
(84 ёшда)
Тошкент шаҳри, Ўзбекистон
Истиқомат жойлари Наманган шаҳри → Тошкент шаҳри
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР → Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Миллати Ўзбек
Соҳаси Хусусий ҳосилали дифференсиал тенгламалар, интеграл тенгламалар
Иш жойлари

Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институти (1959–1985)
Ўзбекистон Фанлар академияси (1984–1985)
Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазириги (1985–1988)

Ўзбекистон Фанлар академияси (1988–1994)
Институтлар Ўрта Осиё Давлат университети (1958–1996)
Таълими

Ўрта Осиё Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон миллий университети) 1950–1955

1955–1958-йилларда аспирантура
Илмий даражаси Физика-математика фанлари доктори
Илмий унвони профессор
Академик раҳбарлари Россия фанлар академиясининг Математика институти раҳбари А. В. Бицадзе
Мукофотлари

Oʻzbekiston fan arbobi
Mehnat shuhrati ordeni

Дини Ислом, ҳанафийлик
Дафн этилган жойи Яланғоч-2 қабристони

Маҳмуд Салоҳиддинович Салоҳиддинов (1933-йил 23-ноябр, Наманган шаҳри, Ўзбекистон ССР, СССР – 2018-йил 27-апрел[1], Тошкент, Ўзбекистон) – совет ва ўзбек математик олими[2], физика-математика фанлари доктори, профессор (1969-йил)[3], Ўзбекистон Фанлар академияси ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси академиги (1974-йил). Ўзбекистонда дифференсиал тенгламалар соҳасидаги илмий мактаб ташкилотчиси ва раҳбари[4]. „Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти“ лауреати (1974)[5]. 1974-йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланган[6].

Маҳмуд Салоҳиддинов 1958–1959-йилларда Ўрта Осиё давлат университетининг математик анализ кафедрасида ўқитувчи, 1980–1986, 1993–1996-йилларда дифференсиал тенгламалар кафедраси мудири, 1959–1967-йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институтида илмий ходим, бўлим мудири, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари ва 1959–1985-йилларда директор лавозимида фаолият юритган. 1984–1985-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, кейинчалик 1988–1994-йилларда академия президенти, 1985–1988-йилларда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири ва 1994–1997-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси физика-математика фанлари бўлими раиси лавозимида ишлаган[⇨].

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига асосан „Ўзбекистон фан арбоби“ фахрий унвони, „Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи“, „Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси“, „Буюк хизматлари учун“, „Фидокорона хизматлари учун“, „Меҳнат шуҳрати“ ва „Ҳурмат Белгиси“ орденлари билан тақдирланган[⇨].

Таржимаи ҳоли

Маҳмуд Салоҳиддинович Салоҳиддинов 1933-йил 23-ноябрда Наманган шаҳрида таваллуд топган[7]. Миллати – ўзбек. Дастлаб ўрта маълумотни Наманган шаҳридаги 4-умумтаълим мактабида олган[3]. 1950–1955-йилларда Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) нинг физика-математика факултетида математик анализ мутахассислиги бўйича таҳсил олган[6][8]. 1955–1958-йилларда Ўрта Осиё Давлат университетида аспирантурани тамомлаган[9][10].

Файл:Маҳмуд Салоҳиддинов қабри.жпг
Маҳмуд Салоҳиддинов қабри. Тошкент Яланғоч-2 қабристони (27-апрел 2018-йил)[3].

Фаолияти

Маҳмуд Салоҳиддинов 1958–1959-йилларда Ўрта Осиё Давлат университетининг математик анализ кафедрасида ўқитувчи, 1980–1986, 1993–1996-йилларда дифференсиал тенгламалар кафедраси мудири ҳамда 1959–1967-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Математика институтида илмий ходим, бўлим мудири, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари ва 1959–1985-йилларда директор лавозимида фаолият юритган[11][6][12]. 1984–1985-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, кейинчалик 1988–1994-йилларда академия президенти, 1985–1988-йилларда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири ва 1994–1997-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси физика-математика фанлари бўлими раиси лавозимида ишлаган[13][14].

Шунингдек, олим Ўзбекистон Фанлар академиясининг турли нашриётларида ҳам фаолият юритган, жумладан, 1988–1997-йилларда „Ўзбекистон Фанлар академияси маърузалари“, 1987–1988-йилларда „Ўзбекистон Фанлар академияси ахбороти“, 1991–2013-йилларда „Ўзбекистон математика журнали“ илмий журналлари бош муҳаррири ва таҳрир ҳайъати аъзоси бўлган[13].

1985-йилдан 2000-йилгача Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ва парламенти депутати сифатида фаолият юритган[8][15].

Маҳмуд Салоҳиддиновнинг академик раҳбари Россия фанлар академиясининг Математика институти раҳбари А. В. Бицадзе бўлган[16]. Олимнинг илмий-тадқиқот фаолияти асосан хусусий ҳосилали дифференсиал тенгламалар ва интеграл тенгламаларга оиддир. 1958-йилда физика-математика фанлари номзоди, 1967-йилнинг май ойида „Аралаш-қўшма типдаги учинчи тартибли тенгламалар назариясига оид“ мавзусида докторлик илмий ишини ҳимоя қилиб, физика-математика фанлари доктори илмий даражасини олган[17]. 1976-йил дифференсиал тенгламалар бўйича Болгария Фанлар академиясининг Математика институтига маърузалар ўқиш учун таклиф қилинган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Математика институтидаги фан доктори илмий даражасини берувчи кенгашининг раиси, кейинчалик аъзоси.

Халқаро илмий ва математик конгрессларда ҳамда дифференсиал тенгламалар бўйича ўтказилган халқаро симпозиум ва анжуманларда иштирок этган[15].

Йиллар Шаҳарлар
1966 Москва
1970 Ниcе
1983 Варшава
1989 Пекин
1990 Киото
1992 Теҳрон
1992, 1994 Истанбул
1976, 1985 София
1978 Ашхобод
1984 Самара
1986, 1996, 2003, 2012 Налчик
1992, 2000, 2007 Новосибирск
1986, 1991 Тбилиси
1991, 2006, 2009 Олмаота

Давлат ва илмий делегациялар аъзоси сифатида турли давлатларга сафарлар қилган[15].

Йиллар Давлатлар
1970 Сурия
1989 Хитой
1987, 1990, 1991, 1992 Ҳиндистон
1990 Япония
1991, 1992, 1994 Туркия
1992 АҚШ
1992 Эрон
1993 Франсия
1993 Чили
1994, 2000, 2003, 2007, 2012 Россия

Олим 5 та монография, 6 та дарслик, 6 та ўқув қўлланма ҳамда 236 та илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади[8].

Китоблари

Дарсликлари

Унвон ва мукофотлари

Вафоти ва хотираси

Маҳмуд Салоҳиддинов 2018-йил 27-апрел куни 84 ёшида вафот этган ва Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Яланғоч-2 қабристонига дафн этилган[24][3][22][1]. 2018-йил 22-ноябр куни академик Маҳмуд Салоҳиддиновнинг 85 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Фанлар академиясида „Дифференсиал тенгламаларнинг замонавий муаммолари ва уларнинг тадбиқлари“ мавзусида республика илмий конференсияси ўтказилган[25].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Академик Махмуд Салоҳиддинов оламдан ўтди“ (аcадемй.уз). 2025-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 5-сентябр.
  2. ↑ „О`збек математик олимлари“ (илмийбаза.уз). 2025-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-сентябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 „АКАДЕМИК М.С.САЛОҲИДДИНОВНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА“ (меҳнат.уз). Қаралди: 2024-йил 6-сентябр.
  4. ↑ „Илмий мактаблар“ (нуу.уз). Қаралди: 2024-йил 6-сентябр.
  5. ↑ Комплекс ўзгарувчининг функсиялари назарияси, Т., 1970 (ҳамкорликда); Уравнения смешанносоставного типа, Т., 1974; Математик физика тенгламалари, Т., 2002.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 „Академик Маҳмуд Салоҳиддинов“ (уз) (ккнеwс.уз). 2024-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-сентябр.
  7. ↑ М.Х.АХМЕДОВА, К.А.ГАЮБОВА 2019, с. 12.
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 8,4 8,5 8,6 Умматов Р 2022, с. 316.
  9. ↑ „2018-йили йўқотганларимиз“ (хабар.уз). 2025-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-сентябр.
  10. ↑ „Академик Маҳмуд Cалоҳиддинов“ (уза.уз). 2025-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 5-сентябр.
  11. ↑ „ТО МЕМОРЙ ОФ МАКҲМУД С. САЛАКҲИТДИНОВ“ (эн). Жоурнал оф Матҳематиcал Сcиэнcес (линк.спрингер.cом). ДОИ:ҳттпс://дои.орг/10.1007/с10958-023-06585-w. 2023-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 5-сентябр.
  12. ↑ „Махмуд Салохиддинов (1933-2018)“ (ру) (савол-жавоб.cом). 2025-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-сентябр.
  13. ↑ 13,0 13,1 „Салоҳиддинов Маҳмуд Салоҳиддинович“ (миллийча.уз). 2025-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 5-сентябр.
  14. ↑ „Маҳмуд Салоҳиддинов (1933-2018)“ (уз) (тарих.уз). 2025-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-сентябр.
  15. ↑ 15,00 15,01 15,02 15,03 15,04 15,05 15,06 15,07 15,08 15,09 „САЛОҲИДДИНОВ МАҲМУД САЛОҲИДДИНОВИCҲ“ (матҳнет.уз). Қаралди: 2024-йил 5-сентябр.
  16. ↑ „Макҳмуд Салакҳитдинович Салакҳитдинов“ (матҳгенеалогй.орг). Қаралди: 2024-йил 5-сентябр.
  17. ↑ „Салахитдинов Махмуд Салахитдинович“ (матҳнет.ру). Қаралди: 2024-йил 5-сентябр.
  18. ↑ „Оддий дифференсиал тенгламалар. М.С. салоҳиддинов, Ф.Н. насритдинов. 1994 (1)“ (либрарй-самдукф.уз). 2024-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-сентябр.
  19. ↑ „Математик физика тенгламалари (М.Салоҳиддинов)“ (Эбоок) (либрарй.дтпи.уз). 2024-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-сентябр.
  20. ↑ „Интеграл тенгламалар“ (намду.уз). Қаралди: 2024-йил 5-сентябр.
  21. ↑ „"Математик физика тенгламалари" фанидан масалалар топлами“ (унилибрарй.уз). 2024-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 5-сентябр.
  22. ↑ 22,0 22,1 22,2 22,3 „Ўзбекистон Фанлар академияси собиқ президенти, академик Маҳмуд Салоҳиддинов вафот этди“ (уз) (кун.уз). 2025-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 5-сентябр.
  23. ↑ „Скончался академик Махмуд Салахиддинов“ (газета.ру). 2022-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 5-сентябр.
  24. ↑ „Таниқли дорбоз Турсунали Мамажонов 75 ёшида вафот этди“ (уз) (хабар.уз). 2024-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-сентябр.
  25. ↑ „Академик Маҳмуд Салоҳиддинов таваллудининг 85 йиллигига бағишланган конференсия бўлиб ўтди“ (уз) (аcадемй.уз). 2024-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-09-2023.

Адабиётлар

  • Умматов Р. Ғазнаи Намангон/ Энсиклопедия (3-жилдли) 1-китоб/ Олтин одамлар. Тошкент: „Шарқ“, 2022 — 448-бет. ИСБН 978-9943-8832-1-4. 
  • М.Х.АХМЕДОВА, К.А.ГАЮБОВА. Узбек тили. Тошкент: „Тошкент“, 2019 — 140-бет. 

Ҳаволалар