Mahmud Tarziy
Маҳмуд Тарзий (23.8.1865, Ғазна – 22.11.1933, Истанбул) – Афғонистон давлат арбоби, тарихчи. Ёш афғонлар ҳаракатининг ғоявий раҳбари. Дамашқ, Истанбул ва бошқа шаҳарларда таълим олган. 1903-йилда Афғонистонга қайтиб келган. 1911—1919-йилларда „Сирож ул-ахбор“ („Хабарлар чироғи“) газетаси ношири ва муҳаррири. Афғонистонда маърифатпарварлик ғоялари тарқалишига муносиб ҳисса қўшган. Омонуллахон ҳокимият тепасига келгач, янги ҳукуматда ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллади (1919—1922, 1924—1927). Ҳукумат ичида бир-бирига қарама-қарши 2 гуруҳ бўлиб, Маҳмуд Тарзий тараққийпарвар кучларга бошчилик қилган. К. кескин (радикал) ички ислоҳотлар ўтказиш, конституцион тартиб ўрнатиш, тинчликсевар ташқи сиёсат олиб боришни ёқлаб чиққан. Бош вазир Абдулқуддусхон Иттимадий унинг бу фикрларига қарши турган ва конституцион ғояларни тарғиб қилаётган кишилар қатл қилинишига фатво берилишини талаб қилган. 1928—1929-йилларда Афғонистонда Омонуллахонга қарши Хабибулла – Бачаи Саққо (1880—1929) раҳбарлигида кўтарилган қўзғолондан кейин, Туркияга кўчиб кетган. У Афғонистон тарихи ва маданиятига оид асарлар ёзган. Бадиий ижод билан ҳам шуғулланган[1].
| Аллома Маҳмуд Тарзий | |
|---|---|
محمود طرزۍ | |
|
Маҳмуд Тарзий 1920-йилда | |
| Афғонистон Ташқи ишлар вазири | |
|
Мансаб даври 1924-йил сентябр – 1927-йил январ | |
| Монарх | Омонуллахон |
| Ўтмишдоши | Сардор Шер Аҳмад |
| Вориси | Ғулом Сиддиқхон Чархий (в.б.) |
|
Мансаб даври 1919-йил феврал – 1922-йил июн | |
| Монарх | Омонуллахон |
| Ўтмишдоши | Сардор Муҳаммад Азизхон |
| Вориси | Муҳаммад Валихон Дарвозий |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
23-август 1865-йил Ғазна, Афғонистон амирлиги |
| Вафоти |
22-ноябр 1933-йил (68 ёшда) Истанбул, Туркия |
| Турмуш ўртоғи | Асма Расмия хоним |
| Болалари | Сурайё Тарзий (қизи) |
| Отаси | Ғулом Муҳаммад Тарзий |
| Дафн этилган жойи | Истанбул, Туркия |
Яна қаранг
Манбалар
Адабиёт
- Назаров Х., Социалниэ движения 20-х годов ХХ века в Афганистане, Душанбе, 1989.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |