Mahmud Toirov
Маҳмуд Тоиров (1952.31.8, Тошкент вилояти Паркент тумани) – Ўзбекистон халқ шоири (2005), сенатор.
| Маҳмуд Тоиров | |
|---|---|
| Файл:Махмуджон Тоиров.жпг | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1952-йил 8-июл Паркент тумани, Тошкент вилояти, ЎзССР |
| Миллати | ўзбек |
Таълим
Тошкент университетининг филология факултетини тугатган (1977).
Меҳнат фаолияти
Республика радиосининг болалар ва ўсмирлар учун эшиттиришлар бош таҳририятида адабий ходим (1978—84). „Паркент тонги“ газ.да муҳаррир (1984-йилдан), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилоят бўли-мининг масъул котиби (1999-йилдан).
Ижоди
Дастлабки шеърий тўплами – „Айт энди, юрагим“ (1991). Шундан кейин Т.нинг „Биз нечун учрапшик“ (1992). „Муҳаббат шеваси“ (1995), „Оқиб кетган армонлар“ (1996). „Бармоқлар бодаси“ (1998), „Ҳақни таниб“ (1999). „Юз тўртлик“ (2002) каби асарлари нашр этилган. Т. анъанавий уелуб шоири. Шеърларида оддий инсоний туйғулар, юрт мадҳи ва муҳаббат мавзулари акс этган. Кўплаб шеърлари таникли хонандалар томонидан куйланган.
Мукофотлари
„Меҳнат шуҳрати“ ордени билан мукофотланган (2001).
Манбалар
- Сайланма. Т. 2002.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |