Mahmud al-Armaviy
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Маҳмуд ибн Абу Бакр ибн Ҳомид ибн Аҳмад ал-Армавий, ат-Танухий, ад-Димашқий, аш-Шофиъий (Сирожуддин) — усулшунос фақиҳ, мутакаллим, файласуф (ҳаким), мантиқшунос, қози бўлган. У келиб чиқиши жиҳатидан Озарбайжон ўлкасидаги Урмия шаҳрида милодий 1198-йил (ҳижрий 594-йил) да таваллуд топган. Мосулда ўқиган, Дамашқда яшаган. Маҳмуд ал-Армавий милодий 1283-йил (ҳижрий 682-йил) да Қунияда вафот этган.
Маҳмуд ал-Армавий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | милодий 1198-йил (ҳижрий 594-йил) |
| Вафоти |
милодий 1283-йил (ҳижрий 682-йил) Қуния |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | усулшунос фақиҳ, мутакаллим, файласуф (ҳаким), мантиқшунос, қози |
Асарлари
- „Шарҳу-л-важиз“ (Имом Ғаззолийнинг шофиъий фиқҳ соҳалари ҳақидаги „ал-Важиз“ асарига шарҳ")
- „Лавомиъу-л-асрор фи шарҳи лавомиъи-л-анвор“ (Мантиқ илмига оид „Шарҳу лавомиъи-л-анвор“ ҳақидаги сирларнинг жилоланиши")
- „Талхису-л-арбаъин фи усули-д-дин“(ар-Розий қаламига мансуб „Дин асослари ҳақидаги арбаъин“ асарининг қисқача мазмун-моҳияти", муаллиф уни „ал-Лубоб“, „Ўзак“ деб атаган)
- „Шарҳу-л-ишорот“ (Ибн Синонинг мантиқ ва фалсафа ҳақидаги „ал-Ишорот“ асарига шарҳ")
- „Мухтасару-л-маҳсул“ (Фахруддин ар-Розий қаламига мансуб фиқҳ илми асослари ҳақидаги „ал-Маҳсул“ асарининг қисқартирилган шакли", муаллиф уни „ат-Таҳсил“ деб атаган)
- „Китобу баёни-л-ҳаққ“ (Фалсафа илмига оид бўлмаган „Ҳақ баёни ҳақидаги китоб“)
- "Таҳсилу-л-усул мин китоб „ал-Маҳсул“ („ал-Маҳсул“) китобидан фиқҳ асосларини ўқиб ўрганиш"[1]
Манбалар
- ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 107-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.
| Ушбу мақолада Ренессанс олимлари қомуси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |