(Абулмаҳомид, Жамолуддин) Маҳмуд ибн Аҳмад ибн Абдуссаййид ибн Усмон ибн Наср ибн Абдулмалик ал-Ҳасирий (ҳижрий 546-йил жумодулаввал ойи (милодий 1151-йил)да Бухорода туғилиб, 636-йил сафар ойининг 8-санаси (милодий 1239-йил)да Дамашқда вафот этган ва суфийларнинг мозорига дафн этилган) — Бухоро ҳудудига қарашли Ҳасир қишлоғидан, ҳанафий фақиҳ ва муҳаддис бўлган. Кўп ҳадис тинглаган. Сўнгра Дамашққа бориб, у ердаги „Нурия“ мадрасасида таҳсил олган.

Маҳмуд ал-Ҳасирий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 1151-йил (ҳижрий 546-йил)
Вафоти милодий 1239-йил (ҳижрий 636-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси ҳанафий фақиҳ ва муҳаддис

Асарлари

  • „Шарҳу-л-жомиъи-л-кабийр“ (Муҳаммад Шайбоний қаламига мансуб ҳанафий фиқҳнинг соҳалари ҳақидаги „ал-Жомиъ ал-кабийр“ „Катта тўплам“га шарҳ", у саккиз жилддан иборат);
  • „ал-Жомиъ ал-кабийр“га бундан бошқа ҳам яна иккита шарҳ битган. Мазкур шарҳларнинг бири — „Мухтасар“ („Мухтасар“), иккинчиси эса — „Мутаввал“ („Узундан-узоқ“ бўлиб, муаллиф уни „ат-Таҳрир“ деб номлаган);
  • „Хайру-л-матлуб фи илми-л-марғуб“ („Кўнгил тусаган илм ҳақида талаб этилганларнинг яхшиси“) деб ном берган;
  • „Шарҳу-с-сияри-л-кабийр“(Шайбонийнинг „ас-Сияр ал-кабийр“ асарига шарҳ")[1].

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 108-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.