Ал-Ҳофиз Шамсуддин Абулало Маҳмуд ибн Абу Бакр ибн Абулалоал-Калободий ал-Бухорий ал-Ҳанафий — илми фароиз билан шуғулланган олим. Маҳмуд ал-Калободий милодий 1247-йил (ҳижрий 644-йил)да туғилган. У Мординда милодий 1301-йил (ҳижрий 700-йил) вафот этган.

Маҳмуд ал-Калободий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 1247-йил (ҳижрий 644-йил)
Вафоти милодий 1301-йил (ҳижрий 700-йил)
Мордин
Дини Ислом
Танилган соҳаси фароиз олими

Асарлари

  • „Ҳаллу-л-фароиз фишарҳи назми-с-сирожия“ („Шарҳуназми-с-сирожия“даги фароизилми билан боғлиқ масалаларнинг ечими")
  • „Давъу-с-сирож фишарҳи-с-сирожия“ („Шарҳу-с-сирожия“ ҳақидаги чироқнинг ёғдуси")
  • „Муштабиҳу-н-насаб фи асмўи-р-рижол“ („Одамларнинг исми шарифларидаги шубҳали насаблар“)
  • „Муъжаму-ш-шуюх“ („Шайхлар қомуси“)
  • „Ал-Минҳож ал-мунтахаб мин давўи-с-сирож“ („Чироқдан таралаётган зиёлардан танланган дастур“)[1]

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 107-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.