Маҳмуд ибн Аҳмадибн Маҳмуд ибн Мухтор аз-Занжоний, аш-Шофиъий (Абулманоқиб) — фақиҳ, усулчи, муфассир, муҳаддис ва тилшунос бўлган. Бағдодни ватан тутинган. Қозининг ноиби бўлиб ишлаган. Низомияда таълим олган. Мустансирияда ҳадис эшитган. Бағдодда милодий 1258-йил (ҳижрий 656-йил) шаҳид бўлган.

Маҳмуд аз-Занжоний
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 1258-йил (ҳижрий 656-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси фақиҳ, усулчи, муфассир, муҳаддис ва тилшунос

Асарлари

  • „ас-Сеҳр ал-ҳалол фи ғароиби-л-мақол фи фуруъи фиқҳи-ш-шофиъий“ („Шофиъий фуруъ ал-фиқҳида ғаройиб гаплардаги ҳалол сеҳр“)
  • „Тазҳибу-с-сиҳоҳ ли-л-Жавҳарий фи-л-луғат“ ("Жавҳарийнинг тилга оид „Сиҳоҳ“ини яхшилаш")
  • „Тафсиру-л Қуръон“ („Қуръон тафсири“)
  • „Тахрижу-л-фуруъ ала-лусул“ („Фуруъни усулдан ажратиш“)[1]

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 107-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.