Маҳмуд ибн Довуд (16-аср) – Алишер Навоий асарларини кўчирган хаттотлардан бири. Алишер Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис”, “Маҳбуб ул-қулуб”, “Арбаин” ва “Хамсат ул-мутаҳаййирин”дан иборат тўпламини 1559–60-йилларда Мисрда китобат қилган. Қўлёзма Тошкентда сақланади (Тош­ДСҲИ СҲҚМ, 1-фонд, инв. рақами 9762). Ҳажми 118 варақдан иборат бўлиб, настаълиқ хатида кўчирилган[1].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат.