Mahmudali Yunusov
Юнусов Маҳмудали Юнусович (1918.10.7 Тошкент — 1985.9.10) — адабиёцҳунос. Филология фанлари доктори (1967). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1978). Тошкент педагогика институтини тугатган (1941). Ўрта мактаб ўқитувчиси (1941—43), Урганч (1944—45), Бухоро (1947—50) педагогика институти ва Самарқанд Давлат Университети катта ўқитувчиси, доцент (1951—59), Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейида бўлим мудири (1967—72), Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида катта илмий ходим (195967; 197385). Асосий илмий иши ўзбек шеъриятида традиция ва новаторлик муаммосига бағишланган. Ғ.Каримов, С.Қосимов, С.Алиевлар билан ҳамкорликда "Ўзбек адабиёти тарихи" дарслигини яратган (1950). Олий ўқув юртлари учун "Ўзбек адабиётидан методик қўлланмалар"ни тузган (1955). "Комил Хоразмий" (1960), "Ўзбек поэзиясида Некрасов традициялари", "Традиция ва новаторлик проблемаси" (1965), "Барҳаёт анъаналар" (1969), "Сахий қаламлар" (1975) китобларида ўзбек адабиётида кам ўрганилган муҳим масалалар ишлаб чиқилган. 4 китобдан иборат шўро даври ўзбек адабиёти тарихи (3 ж.ли, 1967—71), "Адабиёт назарияси" (2ж.ли), 2 жилдли танқид тарихини яратишда (1987) фаол иштирок этган. Ю. ўзбек мумтоз адабиёти намояндалари (Навоий, Мунис, Фурқат ва бошқалар) ижодини ўрганиш билан бирга ХХ аср адабиётида адабий анъаналар ва новаторлик, мумтоз ва ҳозирги замон шеъриятида рубоий, адабий танқиднинг тили сингари назарий масалаларни тадқиқ этган. Элбек, Боту, Ш.Сулаймон каби қатағон этилган ёзувчилар ҳаёти ва ижодини биринчилардан бўлиб ўрганган ва улар номини рўёбга чиқаришга салмоқли ҳисса кўшган.
Манбалар
- Ҳаёт нафаси [Адабийтанқидий мақолалар], Т, 1981; Болалар қалбининг байрами, Т., 1984.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |