Mahmudjon Ahmedov
Маҳмуджон Аҳмедович Аҳмедов (27-декабр, 1926-йил; Қашқадарё вилояти Китоб тумани) — жарроҳ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1990), тиббиёт фанлари доктори (1971), профессор (1973). СамМИ факултет жарроҳлик кафедраси ассистенти (1956-1963), доценти (1964-1970); болалар жарроҳлиги кафедраси мудири (1970-йилдан). Аҳмедовнинг асосий илмий ишлари болалардаги йирингли септик касалликлар: ўткир ва сурункали остеомиелит, сийдик ажратиш системаси ва сийдик тоши касаллиги аномалияларини тузатиш, шунингдек, болалар жарроҳлигида лазерни қўллаш ва бошқаларга оид.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |