Маҳмудхон Аҳмадхонов (1896—1938) — давлат ва жамоат арбоби. Маҳмудхон Аҳмадхонов 1896-йил Қўқон шаҳрида таваллуд топган. Унинг отаси улгуржи чой савдоси билан шуғулланган. Отаси Аҳмаджон Ҳасанов пахта тозалаш заводи эгаси бўлган. Маҳмудхон Аҳмадхонов 1910-йилгача Қўқондаги машҳур жадид муаллими Салоҳидиддин Мажидовнинг янги усул мактабида таҳсил олади. У 1911—1915-йиллар мадрасада таълим олади ва мустақил равишда рус тили ва форс тилни ўрганади. У дастлаб Сулаймон Шайх Нурхонов идорасида ишлай бошлайди. Қўқондаги тараққийпарварлик ҳаракатига Маҳмудхон Аҳмадхонов 1915—1917-йилларда фаол иштирок этади[1]. Маҳмудхон Аҳмадхонов 1917-йил феврал инқилобларидан сўнг Қўқон маърифатпарварларнинг „Тамим Маориф“ ташкилотига „Шўройи Ислом“нинг вакили сифатида ишлай бошлайди. 1919-йил компартияга кириб, Қўқон уездида миллий ишлар бўйича вакил, 1919—1920-йиллар Қўқон шаҳар ва уездида инқилобий қўмита раиси бўлади. У фаолияти давомида 1921—1922-йиллар давомида Фарғона вилояти халқ хўжалиги совети раиси ўринбосари ва Фарғона вилояти маданий ишлар бошқармаси бўлими мудири, 1922—1923-йиллар инқилобий қўмита раиси, 1923-йилдан 6 ой давомида Қўқонда вилоят милиция бошлиғининг ўринбосари, 1924—1927-йилларда Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи, 1927—1929-йилларда Қўқонда вилоят Ўздаврнашр идорасида бўлим бошлиғи лавозимлари ишлайди. Маҳмудхон Аҳмадхонов 1929-йил Миллий Иттиҳод ташкилотининг аъзоси деган бўҳтон билан 11 ой қамоқда сақланган. Маҳмудхон Аҳмадхоновни 1942-йил 19-апрел куни Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан қамоққа олиш учун орден берилади. 1942-йил Маҳмудхон Аҳмадхонов ЎзССР ЖКнинг 66-моддаси ИИ банди, 67-моддаси билан 10-йилгача МТЛга ҳукм этилади. 1943-йил 3-март куни жазони ижро этиш учун Маҳмудхон Аҳмадхонов Утоижемлагга сургун қилинади[2].

Маҳмудхон Аҳмадхонов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1896-йил
Қўқон шаҳри
Вафоти 1938-йил


Манбалар

  1. ↑ Ирзаев Б. Қўқон тарихидан лавҳалар. Тошкент: „Академнашр“, 2020 — 240-бет. 
  2. ↑ Ҳасанов Б. Тарихнинг номаълум саҳифалари ВИИИ китоб. Тошкент: „Академнашр“, 2018 — 304-бет.