Маҳмудхон Исмоилович Исмоилов (1947-йил 22-июн, Тошкент, Ўзбекистон ССР – 2015-йил 2-август, Тошкент, Ўзбекистон) – ўзбекистонлик муҳандис олим, техника фанлари доктори, профессор.

Маҳмудхон Исмоилович Исмоилов
Таваллуди 22-июн 1947-йил
Тошкент, Ўзбекистон ССР
Вафоти 2-август 2015-йил(2015-08-02)
(68 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби муҳандис олим
Соҳаси электр
Таълими Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
Илмий даражаси техника фанлари доктори
Илмий унвони профессор
Мукофотлари

Биографияси

Маҳмудхон Исмоилов 1947-йил 22–июнда Тошкент шаҳрида зиёли оилада туғилган. Маҳмудхон Исмоилов 1965—1970-йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ўқиган. 1970—1972-йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти „Электр энергиясини ишлаб чиқариш ва тарқатиш“ кафедраси ассистенти, 1976—1980-йилларда „Қишлоқ хўжалигида электр энергиясини қўллаш“ кафедраси катта ўқитувчиси, 1980—1985-йилларда „Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш“ факултети декани ўринбосари, 1985—1992-йилларда ушбу факултет декани, 1992—1993-йилларда сиртқи таълим факултети декани, 1993—1996-йилларда сиртқи таълим бўйича проректор, 1996—2001-йилларда сиртқи таълим факултети декани, 2001—2003-йилларда ўқув ишлари бўйича проректор, 2003—2004-йилларда сиртқи таълим факултети декани, 2004—2014-йилларда молия-иқтисодиёт ишлари бўйича проректор лавозимида фаолият кўрсатган[1].

Вафоти

Маҳмудхон Исмоилов 2015-йил 2-августда вафот этган[1].

Илмий фаолияти

Маҳмудхон Исмоилов 70 дан ортиқ илмий-услубий ишлар, жумладан, 2 та монография, 3 та методик тавсиялар муаллифи. 1972—1976-йилларда Москва шаҳридаги Бутуниттифоқ қишлоқ хўжалигини электрлаштириш илмий-тадқиқот институти аспирантурасида ўқиган, 1977-йилда номзодлик ишини ёқлаб, техника фанлари номзоди илмий даражасини олган[1].

Мукофотлари

  • „Шуҳрат“ медали (1995);
  • „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил“ эсдалик нишони (2011)[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 1-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2022 — 342-бет.