Маҳмут пошо масжиди (туркча: Маҳмут Паşа Cамии) – Туркиянинг Истанбул шаҳри, Фотиҳ тумани, Катта бозор яқинида ХВ асрда қурилган Усмонли масжиди.

Масжид
Маҳмут пошо масжиди
туркча: Маҳмут Паşа Cамии
Маҳмут пошо масжиди
Мамлакат  Туркия
Истанбул Фотиҳ тумани
Координаталар 41°00′41″Н 28°58′16″Э / 41.011354°Н 28.971235°Э / 41.011354; 28.971235
Йўналиши сунний
Масжид тури масжид
Меъморий услуб Ислом меъморчилиги
Бинокорлик санаси 1464 йил
Гумбазлар сони 2
Гумбазлар сони 2
Миноралар сони 1
Миноралар сони 1
Қурилиш материали ашлар
Ҳолати амалдаги

Тарихи

Султон Меҳмет ИИ Фотиҳнинг вазири, асли юнон миллатига мансуб, кейинчалик Ислом динини қабул қилган Маҳмуд пошо туман ҳудудида масжид қуришни буюрган[1]. 1464-йилда қуриб битказилган ушбу масжид шаҳар деворлари ичкарисида бунёд этилган илк иншоотлардан бири бўлган[2]. Ўша вақтга қадар шаҳарда бунёд этилган масжидларнинг аксарияти Византия черковлари бўлган.

Масжид ва унга тегишли хайрия бинолари вақфи жуда кенг бўлиб, ёдгорлик туман бўйлаб бир қанча бошқа биноларни ҳам қамраб олган. Бу эса султон Меҳмет ИИ Фотиҳ Маҳмуд пошога шаҳарнинг савдо марказига яқин, Буюк бозорга айланувчи ҳудуднинг шарқий ва шимолий қисмида жойлашган ушбу туманни ривожлантиришни ишониб топширганлигини кўрсатади. Маҳмут пошо масжидининг қурилиши эса ҳудудни ривожлантиришда амалга оширилган илк амалий ишлардан бири бўлган[3].

Масжидни тўлиқ таъмирлаш ишлари ўз ниҳоясига етгач, 2021-йилда қайта очилган. Қабрни тиклаш ишлари эса 2022-йилда ҳам давом этган.

Архитектураси

Маҳмут поши масжиди Усмонли меъморчилик санъатининг Бурса услуби асосида яратилган.

Масжиднинг кириш эшиги Византия черковлариникига ўхшаш усулда қурилган, ташқи айвон (эксонартекс) ва ички айвонларнинг (эсонартекс) ҳар бири бешта кичик гумбаз билан қопланган. Ташқи айвонни ушлаб турган устунлар дастлаб мармардан қурилган эди, аммо ХВИИИ асрда юз берган зилзила натижасида вайрон бўлганидан кейин улар ҳозирги тош устунлар билан алмаштирилган. ХИХ асрда масжид ҳудудида маҳфил (шеър, мусиқа, рақс каби ёпиқ дам олиш тадбирлари ўтказиладиган жой) қурилган, бинонинг меҳроб ва минбари қайта қурилган. Шу сабабли ҳам минбар ва меҳроб масжиднинг бошқа қисмларидан ажралиб туради.

Масжид ҳудудида жойлашган Маҳмуд пошонинг саккиз бурчакли мақбарасига кираверишдаги ёзувлар ҳижрий 878-йилга (милодий 1473–1474) тегишли[2]. Унинг ташқи кўриниши туркуаз ва индиго рангларида геометрик нақшлар ҳосил қилувчи кафеллар билан безатилган бўлиб, бундай услуб Истанбулдаги Усмонли меъморчилигининг ноёб хусусиятларидан бири ҳисобланади[3]:191.

Мажмуанинг бошқа бинолари

Бугунги кунда Кüркçü Ҳаннинг (талаффузи: Куркчу Хан) асосий ҳовлиси

Бошқа кўплаб Усмонли масжидлари сингари, Маҳмут пошо масжиди ҳам вақф (туркча: вакıф) орқали биргаликда бошқариладиган бир нечта бинолардан ташкил топган йирик хайрия мажмуаси – куллиянинг бир қисми бўлган. Маҳмут пошо куллиясига масжид ва мақбарадан ташқари, ҳаммом, хон саройи ёки карвонсарой, мадраса, ошхона, суд, мактабхона (бошланғич мактаб) кирган[2]. Шунингдек, вақфга 27 та уй, 100 га яқин дўкон ва бошқа турли турар-жойлар, омборхоналар ва отхоналарнинг бошқаруви ҳам белгилаб қўйилган[3]. Бугунги кунга келиб, ушбу бинолардан фақатгина ҳаммом, карвонсарой ҳамда мадрасанинг бир қисми сақланиб қолган. Ҳаммом ва карвонсаройдан олинган даромад масжиднинг таъмирланиши ва фаолиятига сарфланган[3][2][4].

Масжиднинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган ҳаммом милодий 1466-йилда қуриб битказилган ва шаҳардаги энг қадимий ҳаммомлардан бирига айланган. Бино архитектураси Меҳмет ИИ томонидан қурдирилган Таҳтакале ҳаммомига жуда ўхшайди. Ҳаммом дастлаб икки кишилик бўлган, яъни эркаклар ва аёллар учун алоҳида (лекин қўшни) биноларга эга эди, бироқ кейинроқ аёллар бўлими бузиб ташланган. Эркаклар ҳаммомининг ўзи ҳам 1755-йилда содир бўлган ёнғин оқибатида вайрон бўлган, 1953-йилга келиб эса қайта тикланган. Бинодан бирмунча вақт омборхона сифатида фойдаланилган, ҳозирги кунга келиб савдо маркази сифатида хизмат қилмоқда[3][2][4].

Ҳаммомнинг шимолий қисмида жойлашган Маҳмут пошо мажмуаси карвонсаройи бугунги кунда Кüркçü Ҳан („Мўйнали кийимлар сотувчи савдогарлар карвонсаройи“) номи билан машҳур. Карвонсарой 1467-йилда қуриб битказилган, вақт ўтиши билан олиб борилган баъзи реконструксия ва реставрация ишларига қарамай, бино Истанбулда сақланиб қолган энг қадимги карвонсарой ҳисобланади. Масжиднинг кўплаб хоналарида жойлашган дўкон ва идоралардан ижара ҳақи йиғиб, масжиднинг вақф жамғармасига қўшилган (бир пайтлар улар 167 тани ташкил этган). Бугунги кунда ҳам кўплаб дўкон ва корхоналар карвонсаройдан фойдаланади[2][4][5].

Манбалар

  1. ↑ Фреэлй, Жоҳн. Истанбул : тҳе империал cитй, Интернет Арчиве (эн), Лондон ; Неw Ёрк : Пенгуин Боокс, 1998 — 185-бет. ИСБН 978-0-14-024461-8. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 Гоодwин 2003.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 Кубан, Доğан. Оттоман Арчитеcтуре. Антиқуэ Cоллеcторс' Cлуб, 2010 — 189-191-бет. Кубан, Доğан (2010). Оттоман Арчитеcтуре. Антиқуэ Cоллеcторс' Cлуб. пп. 189–191.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Сумнер-Бойд, Ҳиларй. Строллинг Тҳроугҳ Истанбул: Тҳе Cлассиc Гуиде то тҳе Cитй, Ревисед, Таурис Парке Папербаcкс, 2010. Сумнер-Бойд, Ҳиларй; Фреэлй, Жоҳн (2010). Строллинг Тҳроугҳ Истанбул: Тҳе Cлассиc Гуиде то тҳе Cитй (Ревисед эд.). Таурис Парке Папербаcкс.
  5. ↑ Яşар, Аҳмет (2018). "Тҳе Cонструcтион Оф Cоммерcиал Спаcе Ин Эигҳтеэнтҳ-Cентурй Истанбул: Тҳе Cасе Оф Бüйüк Ени Ҳан". Миддле Эаст Течниcал Университй Жоурнал оф тҳе Фаcултй оф Арчитеcтуре 35 (1): 183-200. ҳттпс://метужфа.арч.мету.эду.тр/индех.пҳп/жфа/артиcле/виэw/2018.1.8. 

Адабиётлар