Mahram
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Маҳрам (араб. — қариндош) — шариатда ўзаро никоҳ ман этилган ва энг яқин қариндошлик алоқасида бўлган эркак ёки аёл. Шахснинг эри ёки хотини, асосан, Маҳрам (тан Маҳрам) ҳисобланган. Аёл киши юзи очиқ ҳолда кўриниши мумкин бўлган яқин эркак қариндошлар шариатга кўра, аёлнинг эри (тан М), отаси, ўғиллари, ака-ука, амаки, бува, тоға, қайнатаси. Маҳрам, ундан йироқ эркак қариндошлар ва ёт эркаклар номахрам ҳисобланади. Одатда, аёл киши Маҳрамдан юзини беркитмаган, аммо никоҳдаги аёл эрининг бошқа қариндошларидан (қайната қайнана ва эрининг рухсати билан) қочмаслиги мумкин ҳисобланган. Эр ёки хотин ажрашиб кеца ёки улардан бири ўлса, ўша вақтдан эътиборан улар бир-бирига номаҳрам ҳисобланган. Аёл киши ўлса уни қабрга номахрам кишилар қўя олмай, балки ўғил ё ака-ука, тоға ёки марҳум тириклик вақтида васият қилинган киши (гўри Маҳрам) қўйган.
Маҳрамлик билан боғлиқ бўлган кўпгина расмрусум ва қоидалар ҳозир йўқолиб кетган. Шунингдек, "Маҳрам" сирдош, сидқидилдан хизмат қилувчи хизматкор маъноларида ҳам ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |