Mahram jangi
Маҳрам жанги — Абдураҳмон офтобачи бошлиқ 50 минг кишилик Қўқон хонлиги қўшинлари ва Чор Россияси ҳукумати ўртасида 1875-йил 22-августда бўлиб ўтган жанг. Урушда қўзғолончилар ёмон қуролланганликлари, ҳарбий маҳорат йўқлиги туфайли енгилганлар.
| Маҳрам жангги | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Қўқон юриши (1875—1876) | |||||||
| |||||||
| Рақиблар | |||||||
| Қўқон хонлиги | Чор Россияси | ||||||
| Қўмондонлар | |||||||
| Насриддинхон Абдураҳмон офтобачи |
Константин Кауфман | ||||||
| Кучлар | |||||||
| 50 минг киши | номаълум | ||||||
| Йўқотишлар | |||||||
| 2000 киши | 6 киши | ||||||
Тарихи


1875-йилнинг 8 (20)- август куни Хўжанд яқинида Қўқоннинг катта қўшини пайдо бўлди. Мулла Исо Авлиё маҳаллий аҳолига Чор Россияси қўшинларига қарши қўзғалиш учун хабарлар йўллайди, лекин улар қўқонлик жангчиларнинг Тошкентга қарши юришларида илгари амалга оширган қирғинларни яхши эсладилар ва ғазотга қўшилишга шошилмадилар. Ўша пайтда Хўжандда бир баталён ва иккита пиёда аскар, округ қўмондонлиги, юз нафар казак ва бир артиллерия қўшини бор эди. 21-августда полковник Савримович қўмондонлиги остидаги бу кучлар 15 минг кишилик душман қўшинларининг ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлди. 22-августда Ўратепадан маёр Скарятин бошчилигидаги қўшинлар келиб, душманни шаҳар дарвозаларидан орқага қайтаришга ёрдам берди.
Жангнинг бориши
1875-йил 12 (24)-август куни полковник Савримович 4 та рота, юзлаб казаклар ва артиллерия баталёнига бошчилик қилиб, Абдураҳмон Офтабачи қўмондонлигидаги 16 минглик Қўқон қўшинига ҳужум бошлади. Душман яхши мўлжалланган артиллерия ўқи билан ағдарилди, шундан сўнг пиёдалар жангга кирди. Шу куни 1-ўқчилар баталёни подполковник Гарновский қўмондонлигидаги дивизия мудофаанинг энг қийин пайтларида Хўжанд ҳимоячиларига ёрдам бериш учун Тошкентдан Хўжандга етиб келди. Кейинги қамалнинг бефойдалигини англаган қўқонликлар Хўжанддан чекинишди.
Генерал-губернатор Кауфман 6- (18) августдан 7- (19) августга ўтар кечаси Қўқон қўшинларининг бостириб кирганлиги ҳақидаги хабарни эшитиб, дарҳол жанговар ҳудудга қўшин тўплай бошлади[2]. Генерал-маёр Головачевнинг отряди Теляу шаҳрига жўнатилди. Подполковник Аминовнинг колоннаси Тошкентдан йўлга чиқди. 18-августда рус қўшинлари Хўжандга тўплангач, Кауфманнинг ўзи ҳам етиб келди[2]. Абдураҳмон офтобачи улкан, 50 минглик қўшин билан Хўжанддан унча узоқ бўлмаган, Маҳрам қалъаси ёнида жойлашди. 20-август Кауфман бошчилигидаги қўшин ҳужумга ўтди. Жанг натижасида 22-август куни Қўқон халқи ва уларнинг кўчманчи қирғиз иттифоқчилари бутунлай мағлубиятга учради[3]. Жангда 2000 дан ортиқ қўқонликлар ҳалок бўлди. Россиянинг йўқотишлари 6 кишини ташкил этди. Офтобачи Марғилонга қочиб кетди.
Бироқ, Хўжанддаги ғалаба қўзғолонни тўхтата олмади. Бу воқеалардан кейин Қўқон юришига (1875-1876) Скобелев, Кауфман ва генерал Головачев бошчилик қилди[4].
Уруш якунлари
26-август (7-сентабр)да Кауфман отряди Қўқон томон ҳаракатланади. Насриддинхон тинчлик ўрнатиш учун уни кутиб олишга отланди. 30-августда (11-сентябр) Марғилон ҳукмдори Муродбекдан тавба хати келди. Бирин-кетин иттифоқчиларидан айрилган Абдураҳмон офтобачи орқага чекинди. Скобелев отряди уни таъқиб қилиш учун йўлга чиқди. Скобелов қўл остида 6 юз нафар казак, артиллерия дивизияси бор эди. Тез орада улар Мингтепа қишлоғи яқинида Абдураҳмон қўшинларига етиб олишди. 10-(22) сентабрда аскарлар ва казаклар Ўш шаҳрига кириб келишди. Мағлубиятлардан сўнг Абдураҳмон тарафдорлари тарқала бошлади. Кўп ўтмай унинг кўп минглаб қўшинларидан атиги 400 нафари қолди. Улар Андижонга ўрнашди. Кейинроқ Абдураҳмон офтобачи 25 йигити билан Ўзганга кетди[5].

23-сентабрда (5-октабр) Кауфман Насриддинхон билан Бухоро ва Хива билан тузилган шартномалар асосига қурилган тинчлик шартномасини имзолади. Унда хоннинг Россиядан бошқа ҳар қандай давлат билан тўғридан-тўғри дипломатик келишувлардан воз кечиши назарда тутилган эди. Сирдарёнинг ўнг қирғоғидаги бир қанча ерлар Наманган беклиги номи билан Туркистон генерал-губернаторлиги таркибига киритилган. М.Д.Скобелев ушбу бўлимнинг бошлиғи бўлди[2]. Келишувда Худоёрхонни тахтга қайтариш масаласи кўтарилмади. Бундан ташқари, Насриддинхон русларга 3 000 000 рубл товон пули тўлаш мажбуриятини олдиМанба хатоси: Тҳе опенинг <реф> таг ис малформед ор ҳас а бад наме.
Маҳрам атрофида маҳаллий аҳоли қанча талафот кўрганини аниқ айтиш қийин. Тўсиқлар орқасида ва Маҳрам қал’аси ичида 100 дан ортиқ мурда топилиб, дафн этилган. Маҳрам орқасидаги майдонда казакламинг қиличи билан чопилган 1000 дан ортиқ мурдани кўмишган. Генерал фон Кауфманнинг қўриқчи бўлинмаси дарё ёқалаб қочаётганларни қувиб, 100 кишини қиличдан ўтказган. Жуда кўп қўқонликлар Сирдарёга чўкиб кетганлар[6].
Манбалар
- ↑ „Кокандский хан и эго синовя. Сеид Мухамед Насреддин бек (старший син кокандского хана), Туркестанский албом“. 2021-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-июн.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Толбухов 1916.
- ↑ Пиэрcе, Ричард А (1960). „Руссиан Cентрал Асиа, 1867-1917: А Студй ин Cолониал Руле. Университй оф Cалифорниа Пресс. 35-бет“. 5-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Конец независимости Кокандского ханства“. 2023-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-июн.
- ↑ „[[Национальная Энциклопедия Узбекистана]], "АБДУРАҲМОН ОФТОБАЧИ" стр. 43“. 2015-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-май.
- ↑ Серебренников А. (1876). „К истории Кокандского похода“. Военный сборник. № 2. 194-195-бет.