Mahtumquli
Махтумқули (туркманча: Магтймгулй Пйрагй; форсча: مخدومقلی فراغی, Махтумқули Фароğий); 1724-йил, Гурган дарёси соҳилидаги Ҳожи-говшан қишлоғи – 1807-йил) – туркман шоири ва мутафаккири.
| Маҳтумқули | |
|---|---|
|
| |
| Асл исми | туркманча: Магтймгулй Пйрагй |
| Таваллуди |
1724 Ҳожи-говшан, Ҳуросон, Хива хонлигида |
| Вафоти |
1807 Хива Хонлиги |
| Тахаллуси | Фироғий |
| Ижод қилган тиллари | туркманча, форсча, арабча |
| Фуқаролиги | туркман |
| Жанр | поэзия |
Отаси Давлатмамат Озодий (1700—1760) ҳам шоир бўлган. М. бошланғич таълимни оилада ўз отасидан олган. Сўнг қишлоқ мактабида Ниёзсолиҳ мулла қўлида ўқиган. Дастлаб М. Халач атрофининг Қизилоёқ қишлоғидаги Идрисбобо мадрасасида, кейинчалик Бухоронинг Кўкалдош, Хиванинг Шергозий мадрасаларида таҳсил олган. Низомий, Фирдавсий, Фузулий, Навоий сингари машҳур шо-ирлар ижодидан баҳраманд бўлган. Заргарлик билан шуғулланган. Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон, Озарбайжон, Самарқанд, Туркистон каби бир канча шаҳарларга саёҳат қилган. М. нинг оилавий шароити хусусида ҳар хил ривоятлар бор. Махтумқулишунослар М. Менглихон исмли қизни чин дилдан севганини, бирок уларнинг турмуш қуришига имкон бўлмаганини ёзадилар.
Менглихон Махтумқулига қариндош яни холасининг қизи бўлиб улар ёшликдан бир-бирларига кўнгил қўйишади, бироқ Махтумқули катта йўқотишларни бошидан ўтказади, отаси ва икки акасининг ўлими унинг оиласини моддий қийин аҳволга олиб келади, қизга бериладиган қалин пулини бера олмаслигини билган Менглининг акалари синглисининг норизолигига қарамасдан уни бошқа бировга турмушга бериб юборишади.
М. бир канча лирик шеърлар, лирик-эпик достонлар, ғазал ва муҳаммаслар ёзган. Бизгача унинг лирик, фалсафий, панднасиҳат ҳарактеридаги 10 минг миерадан ортиқ шеърлари етиб келган. М. шеърларида туркман халқининг ҳаёти, урф-одатлари, ўз даврининг муҳим ижтимоий-сиёсий ҳодисалари, шоирнинг ички кечинмалари теран ифода этилган („Бўлмаса“, „Келгай“, „Билан“, „Найлайин“, „Етмас“, „Булар“, „Кетди замона“ ва бошқалар). Асарларида туркман уруғларини бирлашишга чақирган. Улар ўртасидаги низожанжалларни тугатишга уринган („Така, ёвмут, кўкланг, ёзир, алили – Бир давлатга қуллик килсак бешимиз…“).
М.нинг ишқ-муҳаббат мавзуидаги шеърлари ҳам оҳангдорлиги, чукур фалсафий моҳияти билан ажралиб туради. Шоирнинг ҳаёт ва ўлим, инсон ва борлиқ, гўзал инсоний фазилатлар ва одоб-ахлоққа оид шеърларида ислом дини ҳамда тасаввуфий карашлар таъсири яққол сезилади („Маҳтумкули, шукр эт сен Худога, Ўлим баробардир шоҳу гадога…“).
Кўп шеърларига Қуръони Карим оятлари, ҳадиси шарифнинг мазмун моҳияти сингдирилган. Шоир шеърларида пайғамбарлар, Баҳоуддин Нақшбанд, Аҳмад Яссавий сингари улуғ зотлар жуда кўп тилга олинади. Шунингдек, Аллоҳга муножот, Расулуллоҳ (сав)га мурожаат оҳанглари М. шеъриятининг энг асосий тамойилларидан биридир („Риёдан, ё Раб“, „Сочди Муҳаммад“, „ЙО Расул“ ва бошқалар).
М. услубида халқ оғзаки ижодига яқинлик бор. М. туркман халқининг мақол ва маталларини, халқтилига хос айрим унсурларни адабиётга олиб киришда катта хизмат қилган. Шоирнинг пурмаъно мисралари туркман миллатининг ҳикматли сўзлари, афоризмлар қаторидан ўрин олган. М. ижоди Европа ва рус шарқшунослари, туркман ва ўзбек олимлари томонидан тадқиқ этилган; қиёсий ўрганилган. Хусусан, Навоий ижодининг М.га таъсири ва бошқа адабий таъсир масалалари текширилган (С. Қориев, „Навоий ва Маҳ-тумқули“, „Махтумқули ва Ислом шоир“, „Махтумқули шеърлари асосида яратилган ўзбек халқ қўшиклари“ ва бошқалар).Шунингдек Махтумқулининг „Намасан“, „Айрилдим“, „Ошиқ бўлмишам“, „Устодингдан айрилма“, „Кўринг“ шеърлари Комилжон Отаниёзов, Бобомурод Ҳамдамов, Ортиқ Отажонов томонидан маромига етказиб куйланган.
М. шеърияти барча туркий миллатлар, жумладан, ўзбекларнинг ҳам маънавий мулкига айланган. Бир неча марта шеърлари ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилган. Кўплаб шеърлари ҳофизлар томонидан куйга солиб айтилади. М. ҳақида кинофилм, спектакл ва бадиий асарлар яратилган.
Яна қаранг
Адабиётлар
- Қурамбоев К., Ўзбек-туркман адабий алоқалари, Т., 1978.
Манбалар
- Танланган асарлар, Т., 1963;
- Махтумқули шеъриятидан, Т., 1976;
- Сайланма, Т., 1995;
- Туркман мумтоз шеърияти дурдоналари, Урганч, 2000.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Маҳтумқулига тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |