Асар мауллифи

Мир Ҳайдар (манбаларда униҲайдар,Ҳайдарий,Ҳайдар телба деб ҳам аташган) ХИВ асрнинг охири ХВ асрнинг битинчи ярмида ясгаб ижод этган шоир.Кунимизгача унинг "Маҳзану-л-асрор"маснавийси етиб келган.

Тузилиши

Асар Низомий Ганжавийнинг айни номдаги форсча маснавийсига назира сифатида яратилган. Шоир ушбу маснавийсини Темурбекнинг невараларидан бири Искандар Мирзога тортиқ қилган. Асарнинг муқаддимасида унга бағишланган қасидаси ҳам бор. Асар муқаддима, тўққиз боб ва хотимадан иборат.Жами 619 байтли.

Нусхалари

Маҳзану-л-асрор асарининг уйғур ва араб ёзувли қўлёзмалари сақланган.Унинг уйғур хатида битилган қўлёзмаси учта.Шулардан бири асардан олинган 33 байтли узундан бўлиб ,уни 1444йили Самарқанда Зайну-л-Обидин кўчирган дея тахмин қиладилар.Асарнинг уйғур ёзувли бошқа бир қўлёзмасини Алишаҳбахши кўчирган. Маҳзану-л-асрор нинг уйғур ёзувли учинчи нусхаси Истанбулдаги Сулаймония кутубхонасининг Аёсофия бўлимида сақланаётган 4757-кўрсатгичли мажмуа таркибида. Мажмуани Абдулраззоқ исмли бахши 1480 йили Истанбулдакўчирган. Асарнинг араб ёзувли нусхалари ҳам дунёнинг турли қўлёзма фондларида сақланмоқда.

Манбалар

[1]

  1. ↑ Содиқов, Қосимжон. ХИВ-ХВИ юзлйилликларнинг ёзма ёдҳорликлари. Тошкент: Академнашр, 2020 — 73-бет.