2005-йилда Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида ўтказилган “Убиқуитоус Дреам” кўргазмасида ичимликлар олиб кетаётган робот

Маиший робот — хизмат кўрсатувчи роботларнинг бир тури. У асосан уй юмушларини бажариш учун мўлжалланган автоном робот[1]. Шунингдек, у та’лим, кўнгилочар ҳордиқ ёки терапия мақсадларида ҳам қўлланилиши мумкин. Аксарият маиший роботлар содда тузилишга эга бўлса-да, уларнинг айримлари Wи-Фи уй тармоқларига ёки ақлли муҳит тизимларига уланган ва юқори даражадаги автономликка эга. Ҳисоб-китобларга кўра, 2018-йилда хизмат кўрсатувчи роботлар сони 16,3 миллионтани ташкил этган[2].

Уй ичида ишлайдиган роботлар

Биринчи авлод Роомба робот-чангютгичи маиший шароитда гиламларни тозалайди. Ушбу турдаги маиший роботлар уй ичида ва атрофида юмуш бажаради. Уларнинг турли хиллари мавжуд:

  • Робот-чангютгичлар ва пол ювиш роботлари: Улар супуриш ва намлаб артиш функсиялари орқали полларни тозалайди. Масалан, иРобот Роомба тўсиқларни аниқлаш ва тозалаш йўлларини оптималлаштириш учун сенсорлар ҳамда хариталаш технологиясидан фойдаланган ҳолда мустақил ҳаракатланади. Айримлари қуруқ тозалаш учун Сwиффер ёки бошқа бир марталик матолардан, намлаб артиш учун эса кўп марта ишлатиладиган микрофибра матолардан фойдаланади.
  • Дазмоллаш роботлари орасида Дрессман — иссиқ ҳаво ёрдамида кўйлакларни қуритадиган ва дазмоллайдиган манекен ҳисобланади. Шунингдек, шимлар ва юбкалар учун ҳам манекенлар мавжуд. Янада мукаммалроқлари, я’ни кир тахлаш машиналари кийимларни тахлайди ва тартибга солади[3]. Масалан, Лаундроид ёки ФолдиМате (тасвир таҳлили ва сун’ий интеллектдан фойдаланади) ҳамда бир вақтнинг ўзида 12 та кийимни дазмоллайдиган Эффиэ шулар жумласидандир.
  • Мушук ҳожатхонаси роботлари — автоматик ўз-ўзини тозалайдиган қутилар бўлиб, улар чиқиндиларни филтрлайди ва оддий полиэтилен пакет солинган махсус идишга туширади.
  • Ошхона роботлари таркибига Ротиматиc (бир неча дақиқа ичида ундан роти, тортиля ва пурилар тайёрлайди), Молей Роботиcс МК1 ва Прометҳеус делта роботи киради[4].

Хавфсизлик роботлари: Масалан, Книгҳцcопе тунги кўриш қобилиятига эга кенг бурчакли камерали робот бўлиб, ҳаракатлар ва бегоналарни аниқлайди. У ҳудудни назорат қилиши, шубҳали ҳаракатларни видеога олиши ҳамда электрон почта ёки хабар орқали огоҳлантириш юбориши мумкин. Ўтмишдаги огоҳлантиришлар ва видеолар тарихини веб-сайт орқали кўриш имконияти мавжуд. Роботни куннинг исталган вақтида ишга тушадиган қилиб созлаш мумкин[5].

Атлас — супуриш, эшикларни очиш, зинадан кўтарилиш каби уй юмушларини бажариш учун қурилган робот[6]. Самсунг компанияси ҳам Ҳандй ва Cаре каби робот-бетлер (хизматкор) дизайнларини тақдим этиб келмоқда[7].

Ташқарида ишлайдиган роботлар

Робот-ўтўргич – дастурлаштирилгандан сўнг майсазорни мустақил равишда ўра оладиган қурилма. Дастур киритилгач, ушбу ихтиро белгиланган операцияни мустақил равишда такрорлайди. Робот-ўтўргичлар электр мотори ёки ички ёнув двигатели бўлиши мумкин бўлган қувват блоки билан таъминланган. Бу блок роботга қувват беради ва унинг ўзи ҳамда кесувчи пичоқларининг ҳаракатланишига имкон беради. Шунингдек, ўтўргичнинг ҳаракатланишига ёрдам берувчи бошқарув блоки ҳам мавжуд[8]. Ушбу блок ГПС ва тўсиқ сенсорларидан фойдаланган ҳолда иш дастурини ёзиб оладиган ва хотирада сақлайдиган хотира қурилмасини ўз ичига олади. Унинг хотирадаги йўналиши маълум бир томонга ҳаракатланиш масофаси ва бурилиш бурчакларини қамраб олади. Бу эса ҳар сафар қайта дастурламасдан, бир хил майсазорни қайта-қайта ўриш имконини беради. Бошқарув механизми ишчи сигнални қабул қилади ва ўтўргични бошлаб борувчи етакчи ғилдиракни дастурланган йўналиш бўйлаб ҳаракатлантиради.

Айрим моделлар майдони тахминан 30 сотих бўлган мураккаб ва нотекис майсазорларни ўра олади. Бошқалари эса 3 700 м2 гача бўлган майдонни ўришга қодир ва 27 даражагача бўлган қияликларга кўтарила олади[5].

Шунингдек, ҳовуз тозаловчи автоматлар ҳам мавжуд бўлиб, улар сузиш ҳавзаларини мустақил равишда тозалайди ва сақлайди. Бундай қурилмалар ер ости ҳовузларини полдан сув сатҳигача 3 соат ичида ишқалаб тозалайди, дақиқасига 260 литрдан ортиқ сувни филтрлаб айлантиради ва катталиги бор-йўғи 2 микрометр (μм) бўлган чиқиндиларни ҳам олиб ташлайди.

Лоож каби тарнов тозалаш роботлари тарновлардаги чиқиндиларни тозалаш учун чўткалар ва резина пичоқлардан фойдаланади. Фойдаланувчилар ушбу қурилмани пулт орқали масофадан бошқаради.

Ойна тозалаш роботлари кўпинча ташқи ойналарни, хусусан, уй ойналарини тозалашда ишлатилади. Бироқ, улар баланд бинолар ва иншоотлардаги бошқа турдаги ойналарда ҳам қўлланилиши мумкин. Ушбу робот ҳаракатланиш тизимига эга бўлиб, у роботга ойна юзаси бўйлаб белгиланган йўналишда ҳаракатланиш имконини беради. Шунингдек, тозалаш ёстиқчаси ёнида жойлашган электр юритувчи қўзғатувчи мавжуд. Фаоллаштирилганда, ушбу қўзғатувчи ойна юзасидаги кирларни йўқотади. Тозалаш ёстиқчаси бевосита ойна юзаси билан алоқа қилади ва махсус ойна тозалаш суюқлиги билан тўйиниб, кирларни бевосита тозалашга жавоб беради.

Ойна ювиш роботи одатда ойнада ҳаракатланиш учун иккита магнит модулдан фойдаланади ва тозалаш эритмасини микрофибра ёстиқчаларга пуркаб, ойналарни ювади. У бир марта қувватланганда тахминан 148,7 м2 майдонни қамраб олади[9].

Манбалар

  1. ↑ Баcк, Эдwард; Теам, Футура; Теам, Эдwард Баcк анд Футура „Тҳис робот ис стартинг то реплаcе ёу, таск бй таск — wатч ҳоw ит ҳандлес тҳе дишwашер“ (эн-УС). Футура-Сcиэнcес (2025-йил 24-сентябр). Қаралди: 2026-йил 23-январ.
  2. ↑ „Эхеcутиве Суммарй“. Интернатионал Федератион оф Роботиcс (2019). Қаралди: 2020-йил 11-феврал.
  3. ↑ „Тwелве робоц тҳат ҳаве инвадед Америcан ҳомес“. Бостон.cом. — „тҳе Герман cонгломерате Сиэменс интродуcед а робот десигнед то ирон ширц усинг ҳот аир.“. 2015-йил 11-январда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ Роботиc Китчен - Ҳигҳ Теч Cоокинг Робот Чеф
  5. ↑ 5,0 5,1 ДесМараис, Чристина „Доместиc Робоц: Ҳигҳ-Теч Ҳоусе Ҳелперс“. ПCWорлд (2013-йил 16-апрел). Қаралди: 2013-йил 28-март.
  6. ↑ Рейнолдс, Эмилй (2016-02-22). „Тҳе ҳоусеҳолд робоц wҳо wилл до ёур чорес“. Wиред УК.
  7. ↑ Тибкен, Шара „Самсунг'с Бот Ҳандй ис кинд оф лике а фирст генератион робот бутлер“. CНЕТ (2021-йил 11-январ). Қаралди: 2021-йил 17-апрел.
  8. ↑ Гуиззо, Эриcо; Клетт, Ранди (Новембер 2024). "Wҳере'с Мй Робот Бутлер?: Ҳере'с Ҳоw Wе Cоулд Финаллй Буилд Ҳуманоид Робоц Тҳат До Алл Оур Доместиc Чорес". ИЭЭЭ Спеcтрум 61 (11): 40–43. дои:10.1109/мспеc.2024.10749749. ИССН 0018-9235. ҳттпс://дои.орг/10.1109/мспеc.2024.10749749. 
  9. ↑ Аамотҳ, Доуг (Аугуст 16, 2013). „Wинбот Wиндоw-Wашинг Робот: Лике Роомба, бут фор Гласс Wиндоwс“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2025-08-20 санасида архивланган). Тиме.