Мажейкяй (Маžэикиаи) — Литвадаги Мажейкяй раёни маркази. Вилнюс шаҳридан 291 км шим.-ғарбда жойлашган. Лиепая, Шяуляй, Елгава шаҳарлари йўналишидаги темир йўл тугуни. Аҳолиси 46,6 минг киши (1995). Нефтни қайта ишлаш заводи (Мажейкяйдан 15 км наряда), электротехника, компрессор, зиғир, пиво заводлари, поябзал ва мебел фабрикалари, театр, ўлкашунослик музейи бор. ХИХ асрда вужудга келган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил