Majid Majidiy

Мажид Мажидий (форс: مجید مجیدی, форс талаффуз: [мæˌдʒиːде, мæдʒиːˈди]; 1959-йил 17-апрелда Талеш шаҳристонида туғилган) — эронлик кинорежиссор, сенарийнавис ва актёр.
Таржимаи ҳоли
Мажид Мажидий Ҳаштпарда ўртаҳол оилада туғилиб ўсган. 14 ёшидан бошлаб ҳаваскор театр спектаклларида қатнаша бошлаган. Кейин Теҳрон драматик санъат институтида таҳсил олган. 1980-йилларнинг бошларида Мажидий кино актёри сифатида дебют қилган, Муҳсин Махмалбоф („Икки кўр кўз“, „Ёвузликдан Худога қочиш“, „Бойкот“) филмларидаги роллари туфайли шуҳрат қозонди. Шу билан бирга, Мажидий ўзи бир нечта филмларга, асосан қисқа метражли филмларга режиссорлик қилган.
Мажидийга 1990-йилларга келиб катта шуҳрат қозонди. У яратган кўплаб филмлар турли халқаро кино мукофотларига сазовор бўлган ёки номзод бўлган. 1997-йилда Мажиди режиссёрлик қилган „Осмон болалари“ Оскар мукофотининг энг яхши чет тилидаги филм номинациясида номзод бўлди Филм мукофотни олмаган бўлса-да, мукофотга номзоди қўйилган илк Эрон филми эди. Ўшандан бери Мажидий бир нечта бошқа бадиий филмларни суратга олди: „Жаннатнинг ранги“, „Баран“ ва „Мажнунтол“ шулар жумласидан. Мажид Мажидийнинг филмлари қаҳрамонлари, асосан, камбағал аҳоли ҳисобланади. Унинг филмлари чуқур драматизми, фалсафаси билан ажралиб туради.
Танланган филмографияси
- 1992-йил — Бадук
- 1996-йил — „Ота“
- 1997-йил — „Само фарзандлари “ (1998-йилда „ Энг яхши чет тилидаги филм“ номинацияси бўйича Оскар кино мукофотига номзод[1])
- 1999-йил — „Жаннат ранги“ (1999-йилги Монреал кинофестивалининг бош мукофоти)
- 2001-йил — „Ёмғир“ (2001-йилги Монреал кинофестивалининг бош мукофоти[2])
- 2002-йил — „Ҳиротга яланг оёқларда“
- 2003-йил — „Лагердаги Олимпиада“
- 2005-йил — „Мажнунтол/Бошқа ҳаёт“
- 2008-йил — „Чумчуқлар қўшиғи“
- 2015-йил — „Муҳаммад — Аллоҳ таолонинг элчиси“
Манбалар
- ↑ „База данных кинопремии «Оскар»“. 2012-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 17-май.
- ↑ „Информация на сайте к/ф“. 2012-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 17-май.